Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосарлар тайинланди

Президент Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов ва Гулнора Рахимовани Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосар этиб тайинлади. Омонулло Насритдинходжаев, Одилбек Исоқов ва яна бир қанча раҳбарлар молия вазири ўринбосарлари лавозимларини тарк этишди.

«Странжа»-2023. Бугун 4 нафар ватандошимиз ғалабага эришди

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланди. Куннинг 6 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, улардан 4 анфари ғалабани қўлга киритди.

"Почка" ёки жигарини сотиш учун ҳар ой 2-3 нафар инсон бизга мурожаат қилади — трансплантолог

Ўзбекистонда ички орган сотса ёки сотиб олса бўладими? Кимлар донор бўлиши мумкин?

IBA турли мамлакатларнинг Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича ЖЧ-2023ни бойкот қилганига муносабат билдирди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) жаҳон чемпионатини бойкот қилаётган мамлакат спортчиларига молиявий ёрдам беришини маълум қилди. IBA бош котиби Жорж Еролимпос ушбу вазият юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди.

IBA Париж—2024 Олимпиадаси учун лицензиялаш тартибини тасдиқлади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада учун лицензиялаш тартибини тасдиқлади.Унга кўра, жорий йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ва Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Олимпиада лицензияларини тақдим этади.

Uzbekistan Airways баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда

Авиакомпания жорий йилнинг баҳор ва ёз ойлари учун парвозлар жадвалини тасдиқлади. Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2023 йил 26 мартдан жорий йилнинг 28 октябрига қадар амал қиладиган баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда.

Биатлон бўйича ЖЧ якунланди: ким кўп медаль қўлга киритди?

Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақа ҳақида қизиқарли фактлар билан таништириб ўтамиз:Норвегия терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Туркманистон томонидан Ўзбекистонга берилган суюлтирилган газ етиб келди

Туркманистон томонидан бепул берилган 2 минг тонна суюлтирилган газ Қорақалпоғистон аҳолисига тарқатилади. Аввалроқ, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бепул бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Тошкентдаги "Сазанчик" ресторани ва "Океан" жойлашган мажмуа аукционда 35 млрд сўмга сотилди

87 хонали мазкур мажмуа дастлаб 26 млрд сўм этиб белгиланган эди. “E-auksion” порталидаги хабарга кўра, жорий йилнинг 20 февраль куни бўлиб ўтган кимошди савдосида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасидаги савдо мажмуаси сотилган.  Мазкур мажмуа 87 та хонадан иборат бўлиб, сотилган бинода "Сазанчик" ресторани, "Океан" савдо мажмуалари мавжуд.

Фарғона гарнизонида жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди — фото

Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига баҳо берилиб, жанговар техникаларнинг шаҳар атрофида ҳаракатлари кузатилади. Мудофаа вазирлиги ахбоорт хизматининг маълум қилишича, машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига ҳар томонлама баҳо берилади.

Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш учун давлат муассасаси ташкил қилинади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маъқулланган таклифига кўра, Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар махсус давлат муассасаси ташкил қилинади.

Сурхондарёда чет эл фуқаросининг $6 мингини ўзлаштирмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

У чет эл фуқаросидан Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилади. Термизда чет эл фуқаросидан пора талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди.

«Странжа». Бугун 7 нафар боксчимиз илк жангларда иштирок этади

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланади. Бугун 7 нафар боксчимиз "Странжа" мусобақасида баҳсларга киришади-54 кг: Мухлиса Хушвақтова – Наим Фей (Ирландия) (16:00, Б ринг)-51 кг: Асилбек Жалилов – Гумуш Самет (Туркия) (17:40 дан сўнг, Б ринг)-60 кг: Дилшод Абдумуродов – Артур Тиниев (Европа бокс конфедерацияси) (17:55 дан сўнг, Б ринг)-67 кг: Беҳзод Ҳамидов – Павел Федоров (Сербия) (19:10 дан сўнг, Б ринг)-71 кг: Иқболжон Холдоров – Вандерсон де Оливейра (Бразилия) (19:20 дан сўнг, А ринг)-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Капулер Мирослав (Исроил) (19:35 дан сўнг, А ринг)-48 кг: Саидахон Раҳмонова – Кармен Ортега (Испания) (21:40 дан сўнг, Б ринг)Жанглар бошланиши тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Тошкентда 30 ёшли "закладчик" қўлга олинди — видео

Эркак Сергели туманидаги кўчалардан бирида наркотик солинган пакетларни яширмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 4-турда ҳиндистонлик шахматчи билан дуранг ўйнади

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 4-тур доирасида ҳиндистонлик Праггнанадҳага қарши оқ доналарда ўйнади.Ўйин бошиданоқ ҳар икки спортчи тенгма-тенг дона суришди.

Ёш боксчиларимиз Комсомольскдаги анъанавий турнирда 9 та медалга эга чиқишди

12-19 февраль кунлари Россия Федерациясининг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтди. Афғон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган мусобақада мезбон Россия бир неча таркиб билан, шунингдек Ўзбекистон, Беларусь, Грузия, ҳамда Тожикистондан ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишди.

Шавкат Мирзиёев Мисрга боради

Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди

Аввалроқ, у видеомурожаат йўллаб, унда мутасаддилардан ушбу баннерни олиб ташлашини сўраган эди. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ички кийимлар савдо дўконидаги  реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг 4 нафар аъзоси заҳарланишдан вафот этди

Шунингдек, яна 3 киши шифохонага ётқизилган. Улар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари зилзиладан жабр кўрган Хатай вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди.

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 3-турда Аронянга ютқазди

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз кеча чиройли ғалабага эришган бўлса, бугун 3-тур доирасида Левон Аронянга қарши ўтказилган ўйинда осон мағлубиятга учради. Қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз учун баҳснинг дебют қисми муваффақиятли чиқмади.

Нодирбек Абдусатторов FIDE рейтингида илк марта топ-15таликка кирди

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирининг 2-тури Нодирбек Абдусатторов россиялик Андрей Есипенкога қарши ўйинда ғалабага эришгач, ФИДЕ рейтингида 14-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз турнирнинг дастлабки 2та ўйинида қўлга киритилган дуранг ва ғалаба туфайли ўз ҳисобини 7,7 рейтинг баллига бойитди.

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларда давлат боғчалари ташкил этилади

Бу орқали мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишда бино ва иншоотлар танқислигини бартараф этиш имкони яратилади. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистонда давлат боғчалари кўп қаватли уйларда ташкил этилиши мумкин.

2022 йилда 280 минг нафардан ортиқ аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди

Ўтган йили 40 ва ундан катта ёшдаги 647 нафар аёл илк бор фарзандли бўлган. 2022 йилда Ўзбекистонда биринчи фарзандини дунёга келтирган оналар сони 280 432 нафарни ташкил этган.

Тошкентдаги "Чорсу" бозорида сотувчилик қиладиган аёл ҳамкасбини қулоғини тишлаб, узиб олди

28 ва 29 ёшли аёлларнинг бу иши судда судда кўриб чиқилиб, уларнинг иккиси ҳам жазога тортилган. Тошкентдаги “Эски Жува” — "Чорсу" бозорида сотувчилик қиладиган икки аёл ўртасидаги жанжал келиб чиқиб, бири иккинчисининг қулоғининг бир қисмини узиб олган.

Ўзбекистон 2022 йилда 1,2 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорт қилди

Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 398 тоннага ошган. Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 11 та хорижий давлатлардан қиймати 5,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Диний блогер Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди

Журналист Никита Макаренко Аброр Мухтор Алийни ҳақорат қилганликда айблаб, судга берган. Диний блогер журналистни нега ҳақорат қилганини тушунтириб берди.

Эртага Тошкентда ўтказиладиган марафон туфайли қатор кўчалар вақтинча ёпилади — харита

Тошкентда 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қанча кўчалар вақтинча ёпилади.  Хусусан, соат 07:00 дан соат 09:30 гача: • Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача; • Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача; • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача; • Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача, • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.

Боксчиларимиз нуфузли «Странжа» мусобақасида 2-3 та таркиб билан иштирок этади

19-26 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бўлиб ўтади.Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.

Тошкентда хотинини рашк сабаб 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди

"Хотинимга ишонгандим, унинг хиёнати менга ёмон таъсир қилди", - дея изоҳ берди судланувчи. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман судида мазку туманида хотинини рашк сабаб пичоқлаб, ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.