Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди. 🔰Эслатиб ўтамиз, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида: 🔹олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади; 🔹олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Тошкент вилоятида 16-17 асрларга оид 1000 га яқин мис тангалар топилди

Археологик топилмалар Паркент туманидаги уйларнинг биридан чиққан. Ўзбекистон Фанлар академияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, 16 сентябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Хўжа” МФЙда яшовчи фуқаро ўз уйи ҳовлисида тупроқ ишлари олиб борилаётган вақтда мис тангалар хазинаси топиб олган.

Оғир атлетика. Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев Осиё чемпионатини ўтказиб юборишади

8-16 октябрь кунлари Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли полвонлари қатори ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тожик-қирғиз чегарасидаги вазият юзасидан фикр алмашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Улар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеани муҳокама қилди.

«Ўзбекистон БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда етакчи ўринни эгаллайди» — Антониу Гутерриш

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТнинг Нью-Йоркда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади.

Қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланмоқда — қонун лойиҳаси

Шунингдек, қўшни қабрлар ҳудудларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишнинг олди олинади. Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Сардоба фожиаси бўйича яна 29 кишига суд ҳукми ўқилди

Улардан айримлари 5 йилдан 10 йилгача муддатга қамалди. Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган 29 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Politico: АҚШ келишув эвазига Ўзбекистонга афғон самолётларини бериши мумкин

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ва Тожикистонга «чегара хавфсизлиги ва терроризмга қарши кураш соҳасида муносабатларни чуқурлаштириш» бўйича норасмий келишув эвазига афғон самолётларининг бир қисмини бериши мумкин, деб ёзади Politico нашри.АҚШ Афғонистондаги терроризмга қарши курашда ёрдам эвазига Тожикистон ва Ўзбекистонга 50 тагача ҳарбий самолёт ва вертолёт бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қарийб 300 та тумандаги қишлоқ врачларининг ойлик маоши 2 миллион сўмга оширилади

Республиканинг чекка ҳудудларида 3 йил узлуксиз ишлаган шифокорлар резидентурага имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади. Бу ва яна кўп нарсалар ҳукумат қарорида кўрсатилган.

Озарбайжоннинг AZAL авиакомпанияси Боку-Самарқанд рейсини очди

Бокудан Тошкентга ва тескари рейслар частотаси ҳафтасига 5 мартагача оширилади. Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг AZAL авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйди.

Олександр Усик Жошуага қарши жанглардан қанча миқдорда пул ишлаб олгани маълум бўлди

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Олександр Усикнинг (20-0, 13 КО) бойлиги ҳисоблаб чиқилди.Marca’нинг хабар қилишича, икки йил аввал украиналик боксчининг бойлиги 4 миллион долларни ташкил этган.

Ўзбекистонда пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 10 баравардан 12 бараварга оширилади. Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.

Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими пайдо бўлди

Энди чет элга кетаётган фуқаролар аэропортнинг ўзида МИБдан қарз ҳолатини текшириши ва агар қарз бўлса ўша ерда тўлов қилишлари мумкин. Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди.

Тошкентда одамлар яшайдиган 7 қаватли “дом"нинг 8-қаватига яна уй қурилмоқда

Мазкур кўп қаватли турар-жойда яшовчи фуқаролар мурожаат билан чиқишган. Қурилиш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон ҳудудларидаги иқтисодий ўсишнинг омилларга асосланган таҳлили

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистонда трансформация жараёнининг моҳияти ва мамлакат ривожланишининг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш мақсадида ҳудудлардаги иқтисодий ўсишни омилларга асосланган ҳолда таҳлил қилди.Тадқиқотда Жаҳон Банки томонидан ишлаб чиқилган JoGG (Job Generation and Growth Decomposition) декомпозицион таҳлил воситасидан фойдаланилди.

Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раисига ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирди

Президент Ҳусниддин Ҳосиловга 3 ой ичида қилиш керак бўлган ишларни санаб берди. Президент иштирокидаги бугунги видеоселекторда “Тошкент-Самарқанд” ва “Тошкент-Андижон” йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайшаги аммо, темир йўл ва авиа қатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Биринчи юк поезди Ўзбекистондан Aфғонистонга янги транспорт йўлаги бўйлаб жўнаб кетди

Хитойда шаклланган юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва маиший эҳтиёжлар учун маҳсулотлар киритилган. Бугун, 19 сентябрь куни Қашғар-Ўш-Aндижон-Ғалаба-Хайратон (Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Aфғонистон) янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синовдан ўтказиш бошланди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

Президент туризм соҳасидаги камчиликлар сабаб 14 та туман ҳокимларини ишдан олди

Ички туризм соҳасида қониқарсиз натижаларга эришгани учун бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди. Қашқадарё вилояти ҳокимига эса ҳайфсан берилди.

Тошкентда аёл талаба қизни "самосуд" қилди — видео

Университет ҳолат юзасидан маълумот берди. Тошкентдаги педагогика университети талабаси бир аёл билан жанжаллашаётгани аск этган видео ижтимоий тармоққа тарқалди.

Наманганда мактаб олдидаги ариқда қон оқизилди

Кушхонадан чиққан чиқинди ариққа қўйилаётганлиги аниқланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб ва маҳалла ариғида ҳар куни қонли сув оқаётгани айтилган видео ва фотолар тарқалди.

Қашқадарёдаги боғчаларнинг бирида 50 нафарга яқин бола захарлангани айтилди

Қарши шаҳридаги МТТ тарбияланувчиси диария ташҳиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Қарши шаҳридаги боғчада 50 нафарга яқин болада овқатдан заҳарланиш кузатилганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик аёл Малайзияда қўлга олинди

Одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган аёл муносиб жазо олиши учун Тошкентга юборилди. Ўзбекистон ва Малайзия Интерпол ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган жиноятчи аёл қўлга олиниб, экстрадиция қилинди.

Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ривожланишининг рейтинги тузилди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ривожланишининг рейтингини тузди. Ҳудудларда яратилган шароитлар рақамли иқтисодиётнинг инклюзивлигини таъминлаш учун жуда муҳим.

Биринчи («Первый») каналда Валдис Пельшнинг «Ўзбекистон. Уфқга назар» фильмининг премьераси бўлиб ўтди

2022 йил 18 сентябрь куни Россия телевидениесининг «Первый» каналида Валдис Пельшнинг “Ўзбекистон. Уфқга назар» фильми намойиш этилди.

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бош режаси тасдиқланди

Қарор билан Тошкентга келаси 5 йил ичида ҳар йили 7 млн мавсумий гуллар ва 70 мингдан кўп кўчатлар экилади ва 2024 йилга келиб, яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2002 йил 16 сентябрдаги “Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  Ҳужжат билан 2023-2027 йилларда пойтахтни ободонлаштиришнинг Бош режаси тасдиқланди, унда ҳар йили қуйидаги кўчатлар экиш кўзда тутилган: — тахминан 7 миллион мавсумий гуллар; — камида 75 минг дона дарахт ва бута кўчатлари.

Тақдимот меморандумлари, кинолойиҳалар, маҳорат дарслари ва намойишлар: ХIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилди?

Пойтахтимизда “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тадбирлари ўз якунига етди. Унда дунёнинг 40 та давлатидан 500 нафардан ортиқ киноижодкорлар иштирок этишди.

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 19−24 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриб, БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлайди.2022 йил 19−24 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюради, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Трилогия. Сауль Альварес 12 раунд давом этган жангда Геннадий Головкинни мағлубиятга учратди (видео)

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Т-Mobile аренада Ўзбекистон вақти билан 18 сентябрь тонгида бокс оқшоми бўлиб ўтди.Кечанинг марказий жанги супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасида кечди.

Самарқандда ШҲТ саммити сабаб ёпилган йўллар қайта очилди

Саммит ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланганди. Бугундан чекловлар олиб ташланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.