Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида олтинчи кун дастуридан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, куннинг дастлабки икки олтин медали АҚШ жамоасига насиб этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. Ташриф доирасида янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.
Бугун Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида олтинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида тоғ чанғиси, чанғи пойгаси, фигурали учиш, фристайл, чана спорти, сноуборд ва конькида югуриш дастурларида саккизта медаллар жамланмаси ўз эгаларини топади.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида бешинчи кун дастуридан ўрин олган барча медаллар ўз эгаларини топди. Аҳамиятлиси, ушбу кун якунида Германия умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга олди.
Чоршанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистонга ташрифи давомида II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси президент Касим-Жомарт Тоқаев қабулида бўлиб, Қозоғистон Парламенти Мажлисида ҳам қатор учрашувлар ўтказди.
Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши аниқ бўлди. "Probellium" промоутерлик компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, боксчимиз 18 март куни Дубайда польшалик Камил Соколовскига қарши рингга кўтарилади.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг бешинчи кунига келиб АҚШ терма жамоаси ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди. Ушбу жамоада кун қаҳрамони сноубордчи Линдсей Якобеллис бўлди.
Шавкат Мирзиёев 1500 тадан ортиқ маҳаллада марказлашган ичимлик суви таминоти йўлга қўйилмагани, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари ичимлик сувини ташиб келишга мажбур бўлаётганини маълум қилди. Бунинг ечими сифатида келгуси 5 йилда соҳага 40 трлн сўм инвестиция йўналтирилиши ва ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилиши айтилди.
Навоий вилоятида яшовчи жиноий гуруҳ аъзолари ҳоким қарорини асос қилиб ва уни ўз фойдаларига қарата талқин қилиб, давлат заҳирасида бўлган ер участкасида 13та уй қуришган ва оддий фуқароларга пуллашган.
Президент қарори билан 2022−2023 йилларда 10 дан ортиқ янги турдаги экспертизаларни ўтказиш йўлга қўйилади. Жумладан, видео ва фототехника, видеоларда транспортнинг ҳаракатланиш тезлигини аниқлаш, газли ва электрошокер қуроллар, автомобилларга ўрнатилган газ баллонлари портлаши, қолаверса, интернетда булутли сервислар экспертизаси ўтказилади.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов халқаро ҳамжамият Aфғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини таъкидлади. Ўзбекистон ТИВ раҳбари асосий вазифа мамлакатда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш эканлигини эслатди.
Президент қарори билан Ўзбекистонда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкидан 300 млн доллар кредит маблағлари жалб қилинади. Қолаверса, «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари таъсис этилади.
Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларининг тўртинчи куни ҳам ортда қолди. Маълум қилганимиздек, ушбу кунда 10 та медаллар жамланмаси ўйналди.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида спортчимиз Комилжон Тўхтаевни стартга олиб чиқадиган ва ушбу мусобақага тайёрлаган италиялик мутахассис Маттиа Жианесси делегациямиз таркибига келиб қўшилди. Мутахассис Милан-Пекин йўналиши бўйича учиб, бугун делегациямиз истиқомат қилаётган Янциндаги Олимпия шаҳарчасига келиб жойлашди.
Талъат Валиев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланди. Аввалроқ, Бабур Шаякубов Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосарлигидан озод қилинганди.
2021 йил 6 декабрь куни Нур-Султонда имзоланган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида энергия ресурсларини божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтишни биргаликда божхона назоратидан ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш кутилмоқда. Тегишли президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Усмонов олиб борди.
2021 йил давомида тижорат банклари томонидан тақдим этилган чакана кредитлар миқдори 40 трлн 520,9 млрд.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 12 трлн.сўмга (ёки 42%га) кўп ажратилган. Шунингдек, банклар томонидан жисмоний шахсларга расмийлаштирилган микроқарзлар ҳажми 2021 йилда ипотека кредитлари ва автокредитларни ортда қолдириб, 9,95 трлн.сўмни ташкил этган ҳамда аввалги йилга нисбатан 4,1 трлн.сўмга ёки 71%га кўп ажратилган.
Aлександр Лукашенко Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ ҳудудидаги айрим давлатлар 15 йилдан сўнг Россия ва Беларусни ўз ичига олган Иттифоқ давлати таркибига кириши мумкинлигини тахмин қилди. Унинг сўзларига кўра, бу «мустақил эмас, балки суверен давлатлар» бирлашмаси бўлади.
Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Хабибулла Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари бўлди. У Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиқовнинг ўғли.
ЎзМТРК тасарруфидаги телеканаллар бугун Пекин-2022 олимпиадаси дастуридан ўрин олган қуйидаги мусобақаларни трансляция қилади. Манба: stadion.uz
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг тўртинчи куни мусобақа давомида энг кўп медаллар ўйналадиган кун экани билан янада аҳамиятли. Бугун мухлислар 10 та йўналишда Олимпия чемпионларини қарши олишади.
Хитой пойтахтида давом этаётган қишки Олимпия ўйинларида учинчи кун ортда қолди. Бугунги баҳслар якунига кўра, медаллар жамғаришда умумжамоа ҳисобида пешқадам ўзгарди.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси биринчи ўринбосари Беҳзоджон Юсупов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди. Қашқадарё ҳокими туманнинг олдинги раҳбари Мақсуда Мустафоева ҳокимлиги пайтида йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталди.
Адлия вазири президент фармони билан ҳокимларнинг ер ажратишига тақиқ қўйилган даврда Тошкент вилоятида 781 гектар ер тадбиркорга вақтинча бириктириб берилганини маълум қилганди. Вилоят ҳокимлиги эса бунга муносабат билдириб, ер ажратиш қонуний бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондонинг олимпия оиласига мансуб WТ йўналиши бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди.Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвимида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади.
7 февраль, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг учинчи куни. Ушбу кун дастурида терма жамоалар 9 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади. Ҳозирда Қарши шаҳридан 176 км узоқликда жойлашган XIV аср зиёратгоҳи ва масжиди бўлган “Лангар ота” ҳамда «Майданак» обсерваторияси ҳудудигача бўлган йўл, электр таъминоти, сув ва оқова сув инфратузилмаси ўрганилиб, тегишли лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж «Катта Дубулға» турнири совриндорига айланди. Қорақалпоқ ўғлони бронза медали учун кечган беллашувда канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқди ва рақибини қўшимча бўлимда мағлубиятга учратди.
Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж «Катта дубулға» турнири совриндорига айланди. Қорақалпоқ ўғлони бронза медали учун кечган беллашувда канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқди ва рақибини қўшимча бўлимда мағлубиятга учратди. Такидлаш жоизки, Шарофиддин Болтабоев бронза медаль билан бирга 500 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.