USAID раҳбари Саманта Пауэрни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. У сўнгги йилларда мамлакатда ўтган йиллардагидан кўра кўпроқ ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаб, иқтисодий ислоҳотлар сиёсий ислоҳотлар билан бирга олиб борилаётгани муҳимлигини таъкидлади.
Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини совға қилган. Қирғизистон яна бир шундай самолётни таъмирлаш учун Ўзбекистонга юборган.
Ўзбекистоннинг Италиядиги элчиси Отабек Акбаров дипломатик миссиясини якунлади. Мамлакат ташқи ишлар вазири унинг беш йиллик фаолиятини ижобий баҳолаб, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.
Навойи вилояти ҳокими ўринбосари Бекзод Бобомуродов Қизилтепа туманига, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Умиджон Адизов Хатирчи туманига ҳокими этиб тайинланди.Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Президент Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёев «ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш» ҳамда бюджет тақчиллиги ошишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади, деди иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов. 2024 йилдан бошлаб кредитлар тўлиқ инфратузилмага эга тадбиркорларга берилади.
23−24 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонда бўлади. У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бошқа тиллар ва маданиятлар ривожи билан уйғунликда кўриб чиқилишини таъкидлади.
«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак?
Россиялик депутат Михаил Делягинга кўра, ўзбекистонлик мигрантларнинг болалари учун хусусий мактаблар қуриш таклифи Россия фуқароларига нисбатан «камситиш» ва бу Россиянинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистонлик депутатлар бу айбловлар «муносабатларда ҳушёрликка даъват этишини» таъкидлади.
Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар қилди ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.Самарқандда ўтаётган Халқаро туризм форуми доирасида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий учрашди.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Рахимов тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Рахимов Дилшод Фахриевич Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев саккиз йиллик миссиясини якунламоқда. У Eurogospodarka нашрига интервью бериб, Польшанинг қайси инвесторлари Ўзбекистонга келишга тайёрлигини, шунингдек, тўғридан-тўғри авиаташувни бошлаш режалари ҳақида гапирди.
Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.Полковник Мухтар Яшнарович Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти «Бир макон, бир йўл» форумида сўзлаган нутқида Марказий Осиё ва Ипак йўли мамлакатлари иқтисодиёт тармоқларини «яшил» тараққиёт талаблари асосида трансформация қилиш, шунингдек, «Яшил молиялаштириш» жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда «Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида „Яшил ипак йўлини“ биргаликда барпо этиш» мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди.
2021 йил августида Афғонистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт тақдири ҳамон АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда, дея АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник «Газета.uz»га маълум қилди. Ҳарбий авиатехникалар Сурхондарёда қолмоқда.
18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади.
«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.Афғонистонда «Толибон» томонидан қурилаётган Қўштепа канали юзасидан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда.
Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди.
Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари бўлди.Президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари этиб тайинланди.
Дунёнинг турли минтақаларидаги низо ва беқарор вазиятлар туризмга пандемиядан кўра кўпроқ таъсир кўрсатмоқда, деди Ўзбекистон президенти ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилишида. У Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиб, кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкилот саммити доирасида шаҳарда Халқаро туризм академияси ва «Ипак йўли» тематик офиси очилади.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги дарахтларни номига эмас, «ҳаётимиз учун, ўпкамизнинг тозалиги учун экиш зарур, чунки бу ўзимизга, жамиятимизга, саломатлигимизга керак», — деди Ўзбекистон президенти.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни «Яшил макон» миллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган йиғилишда дарахтларнинг аҳамияти, уларни номига экишга йўл қўйиш керак эмаслиги ҳақида гапирди.
Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Бунёд Сохибназарович Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.
Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.
Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.