Ўзбекистон президенти Туркия вице-президентини орден билан тақдирлади

Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Анқарада президент Шавкат Мирзиёев топширди.

«Олдинда ҳали ишлар кўп». БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Ўзбекистонга тавсиялари

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистондаги музокараларда гендер тафовутига чек қўйиш, қамоқда сақлаш жойларида шафқатсиз муносабатга барҳам бериш, ННТларнинг эркин фаолият юритиши, ОАВ ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, Қорақалпоғистон воқеалари каби масалаларни муҳокама қилди.БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Тюрк 13−15 март кунлари Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи якунлари бўйича ўз кузатувлари ва тавсияларини журналистлар билан ўртоқлашди ҳамда бу ҳақда мамлакат расмийларига билдирди.

Вазирлар Маҳкамаси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланганини рад этди

Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди ҳукумат.Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг маслаҳатчиси этиб тайинланганини рад этди.

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди

Президент 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Туркни қабул қилди.

Ҳокимлар кенгашга раҳбар бўла олмайди, лекин сенатор этиб сайланиши мумкин. Янги Конституция лойиҳаси

2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган.

Парламент ва президентнинг ваколатларида қандай ўзгариш бўлмоқда? Ўзбекистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси

Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасида парламент ва президент ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бош вазир номзоди барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувдан сўнг президент томонидан таклиф этилади.

Президент Сурхондарёда шанба-якшанбани «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди

Ўзбекистон президенти ота-оналар мажбуриятини ошириш мақсадида Сурхондарё тажрибаси сифатида шанба-якшанбани «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 13 март куни бўлиб ўтган сессиясида вилоятда якшанба кунини «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон президенти Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг «Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами» мавзусида навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Туркияга боради.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Туркияга жўнаб кетади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Сенат Конституциявий қонунни ва уни референдумга қўйишни маъқуллади

Олий Мажлис Сенати Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуот ва бошқа ОАВларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Конституциявий суд қарорида Конституциянинг янги таҳрири мансабдор шахсларга қандай қўлланилиши тушунтирилди

Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.

Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Андре Карстенс Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фото: Шавкат Мирзиёев Термизда қўшинларнинг тактик ўқувини кузатди

Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи «Термиз» дала ўқув майдонида қўшинларнинг бригада тактик ўқувини кузатди. Уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.

Тошкент вилоятида 3 нафар туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилди

Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл, Чиноз ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатасига қайтди

«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У 2017−2020 йилларда мазкур ташкилотда биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган.

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

2022 йил декабрдан бери Сурхондарё вилоятини вақтинча бошқариб келаётган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.2022 йил декабрь ойидан Сурхондарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Референдум ўтказилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланмади — Ўзбекистон Конституциявий суди

Конституциявий суд Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ деб топди. Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар аниқланмаган.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради

13 март куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан танишади, ҳарбий масканларда ҳам бўлади.

Мажбурий ижро бюросига янги директор тайинланди

Президент фармони билан Музаффар Эгамбердиев Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бекзод Шукуров бош вазирга матбуот котиби бўлди

Бош вазир матбуот котиби лавозимига аввал ҳукуматнинг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири лавозимида ишлаган Бекзод Шукуров тайинланди.Бекзод Абдуқаюмович Шукуров Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Конституциявий суд Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни ўрганишга киришди

Ўзбекистон Конституциявий суди Қонунчилик палатасининг Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқишга киришди. Ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича йиғилиш 13 март куни бўлиб ўтади.

Янги Конституциядан «халқ маънавияти» ҳимояси учун ахборот тарқатишни чекловчи норма чиқариб ташланди

Жамоатчилик эътирозидан сўнг янги Конституция лойиҳасидан «халқ соғлиғи ва маънавиятини» ҳимоя қилиш мақсадида ахборотни тарқатиш чекланиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди. Унинг ўрнига «аҳолининг соғлиғи, ижтимоий ахлоқ» жумлалари киритилди.

Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда

Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари эса овоз бермади.

Депутатлар янги Конституция бўйича қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди, кейинчалик у референдумга қўйилади.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 10 март куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Конституцияси тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда қабул қилди.

Ўзбекистон президенти аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди — ЎзХДП раиси

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ролини ошириш учун аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди, дея маълум қилди ЎзХДП етакчиси Улуғбек Иноятов.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни депутатлар билан учрашувда сиёсий партияларнинг ролини ошириш мақсадида аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда Сенат аъзолари сони 65 тагача қисқартирилади

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида парламентдаги сенаторлар сони 100 тадан 65 тага қисқартирилиши маълум қилинди. Бунда ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор сайланади.

Мўғулистон Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда

Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батсетсег учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган хориждаги 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

Январь-февраль ойларида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига 108 минг доллардан зиёд ёрдам кўрсатилди. Унинг катта қисми Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга йўналтирилди.

Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари илк бор учрашди. Улар де-факто афғон ҳукуматини аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича самаралироқ чоралар кўришга чақирдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.