19 январь куни Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатни бошқаришга куч топа олмаётгани, истеъфога чиқмоқчи эканлигини эълон қилди. Ушбу мақолада бош вазирнинг фаолияти, қабул қилган қарорлари ҳақида баён этамиз.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. У ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетишни сўраган Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаровни ишдан бўшатди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларацияни имзолади. Қолаверса, давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари алмашилди.
Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар кенгаши депутатлиги муддатидан олдин тугатилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Бишкекдаги учрашувда ўзбек-қирғиз чегараси делимитацияси якунланганини тарихий воқеа деб атади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик ҳамда муаммоли масалалар йўқлиги таъкидланди.
Яқинда тайинланган Тошкент ҳокими в. б. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда.
Президент рафиқаси билан бирга Бишкекка борди. Аэропортда меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Сурхондарёнинг 13 та туманида халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида янги ҳокимлар тасдиқланди. Сессияларда вилоят ҳокими в. б.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг «Газпром» компанияси билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича имзолаган «йўл харитаси» бўйича тушунтириш берди. «Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ», — дейилади хабарда.
Ангор туманига Қосим Мардонов, Термиз туманига Шухрат Назаров, Жарқўрғон туманига Элмурод Авазов, Музработ туманига Абдурашид Исмаилов, Шўрчи туманига Улуғбек Зокиров ва Сариосиё туманига Абдуқодир Донаев ҳоким этиб тайинланди.Сурхондарё вилояти Ангор, Термиз, Жарқўрғон, Музработ, Шўрчи ва Сариосиё туманларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Президент фармони билан вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий сони 56 573 нафар этиб чекланди. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони эса жами 26 та этиб белгиланди.
Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистонда микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли участка аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, улар йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигидан кетганидан сўнг унга дахлсизлик ҳуқуқини берувчи кенгаш депутати ва сенаторлик лавозимларини сақлаб қолмоқда. Хусусан, у Сенат ва Кенгашнинг розилигисиз жавобгарликка тортилиши, ҳибсга ёки қамоққа олиниши мумкин эмас.
Суд «Ҳудудгаз Тошкент» корхонасининг собиқ директори Музаффар Алиевни гаров эвазига озод қилди. У декабрь ойида Ўзбекистондаги энергетика инқирози вақтида ҳибсга олинган эди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Музаффар Абдураҳмонов ўз лавозимини тарк этди.
Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари бўлди. Ўктам Машарипов эса Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган бўлиши мумкин.Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «Газета.uz» манбаси.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.
Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбари сафарбарлик соҳасидаги тайёргарлиги ва ҳудудий мудофаасини ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Сенаторлар, юқори палата масъул ходимларидан иборат гуруҳ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўрганишни бошлади. Аслида ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан барча ташкилотлар иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиши керак эди.
Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида нутқ сўзлади. Президент халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий вазифалар борасида фикр билдирди.
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда институт.
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаменти бошлиғи Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Азамат Шуҳратович Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. ГЭС Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ҳамда минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириши кутилмоқда.
Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотирда эканини маълум қилиб, ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Афғонистонда аёллар ва қизларнинг давлат ва хусусий олий таълим муассасаларида ўқиши тақиқлангани ҳақидаги хабар юзасидан «чуқур хавотир» билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.