Шавкат Мирзиёев Қозоғистонни референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.6 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди

Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади.

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди

Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган.

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ раисини қабул қилди

Президент ЕХҲТ раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рауни қабул қилди. Ўзбекистоннинг ЕХҲТнинг барча институтлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, демократик янгиланишлар, жумладан конституциявий ислоҳотни экспертлик жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш устувор аҳамиятга эга экани айтилди.

Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Хоразмга борди

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатлар етакчилари Урганчдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона фаолияти билан танишди (фото).

«Фуқаролар вақтларини давлат билан ўзаро алоқага киришишга сарфламаслиги керак» — Русланбек Давлетов

Давлат органларининг 18 турдаги маълумотномаларни сўраши бекор қилиниши ҳар йили қарийб 15 млн долларни тежайди ва 12 млндан ортиқ фуқарони бюрократиядан халос қилади, деди адлия вазири Русланбек Давлетов Гаагадаги форумда. У Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг «муваффақият учбурчаги» ҳақида гапирди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилишига старт бердилар

Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Эмомали Раҳмон Зарафшон дарёсида Яван 140 МВт қувватли ГЭС қурилишига старт бердилар.Тожикистон президентининг ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Тор доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, логистика ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, сув-энергетика лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.

Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга келди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Низоли ҳолатда ЙПХ ходимини тасвирга олишни ҳеч ким тақиқламоқчи эмас — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров фракция аъзолари ЙПХ ходимини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини бошқа нормалар борлиги учун ҳам қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, низоли ҳолатда ЙПХ ходимини тасвирга олишни ҳеч ким тақиқламоқчи эмас.

Сенат болалар учун ўз эшикларини очди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Сенат болалар учун ўз эшикларини очди. Меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, иқтидорли болалар қонунлар қабул қилиш жараёни билан яқиндан танишди.

ЕХҲТ раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистонга ташриф буюради. У президент, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва парламент палаталари раҳбарлари билан учрашади.

Эмомали Раҳмон 2−3 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2−3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, дея хабар бермоқда «Азия-Плюс» нашри давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.

Букмекерликни блоклаш ҳеч қачон ечим бўлмайди — ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев

«Менимча» кўрсатувида Ўзбекистонда букмекерлик хизматига нега рухсат берилмаганига изоҳ берилди. ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев букмекерликни жамоатчилик яхши қарши олмаганлигини қайд этди.

Мамаризо Нурмуратов МБ раислигига қайта тайинланди

Сенаторлар Мамаризо Нурмуратов номзодини иккинчи муддатга Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқлади. У 2017 йилдан бери мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда.

Сенат давлат хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Унда халққа хизмат кўрсатиш давлат хизматининг тамойилларидан бири сифатида белгилаб қўйилган, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш, фаолиятни KPI асосида баҳолаш, коррупциявий жиноятларини содир этган шахсларни давлат хизматига қабул қилишни тақиқлаш талаблари ўрнатилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этишга чақирди

Жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, меҳнат миграцияси тартиб-тамойилларини соддалаштириш, трансафғон темир йўли доирасида ҳамкорлик қилиш, агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Президентлар ўз муддатларини қандай «ноллаштирган»? Жаҳон тажрибаси

Ўзбекистондаги олдинги конституцион ислоҳотлар Конституциянинг президентлик муддатларини чеклайдиган 90-моддасини четлаб ўтишга имкон яратган. Виржиния Университети тадқиқотчилари турли мамлакатларда шунга ўхшаш чекловларни четлаб ўтиш бўйича 60 та уринишларни ўрганиб чиқди.

Ҳокимларнинг иш ўрни яратиш бўйича режалари қониқарсиз — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳокимларнинг иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Вилоят ҳокимларига қўшимча 110 минг иш ўрни ташкил этиш, камида 1 млрд долларлик экспорт учун шароит яратиш вазифаси қўйилди.

Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича бугунгача қандай таклифлар келиб тушди?

Ўзбекистон Бош қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича Конституциявий комиссия ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. 6 кун давомида 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78 ва 80-моддаларга боғлиқ таклифлар келиб тушган.

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади

Ўзбекистон Хитойдан мамлакатда қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар беғараз молиявий ёрдам олади.24 май куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тулкин Абдусаттаров адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич президент қарорига мувофиқ адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама қилдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш вақти келди» — Содиқ Сафоев

Давлат илгариги даврлардан фарқли ўлароқ, нафақат бошқарув, балки фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига айланиб бормоқда, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Шундай экан, амалдорларнинг фаолиятига баҳо бериш, муаммоларни парламент усулларида ҳал этиш, қонунларни қабул қилишда етук экспертларга таяниш зарур.

Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Томонлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва прогнози бўйича маълумотлар алмашади, уларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

«Ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкул» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкуллиги ва туб ўзгаришлар аҳоли уларни чуқур ва тўла англашига боғлиқлигини таъкидлади. «Тараққиётни таъминловчи тизимли механизмлар ичида энг муҳими — ҳокимиятнинг уч тармоғи ўртасида бир-бирини тийиб туриш тизимини такомиллаштиришдан иборат», — деди у.

«Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди» — Акмал Саидов

Сешанба куни Конституциявий комиссия раҳбари Акмал Саидов Асосий қонун ислоҳоти заруратини Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести»га таяниб асослантиришга ҳаракат қилди. «Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди», — деди у.

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент

Ўзбекистонда бирор спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, кардиомашғулотлар бўйича мутахассислар тайёрланмайди, дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда.

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Шавкат Мирзиёев ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилишини маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.