Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари учрашув ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан музокара саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.
Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади. Ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодиёт ва савдо вазирлари тегишли битимни имзолашни келишиб олди.
Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Financial Times’нинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Жазоирнинг янги тайинланган элчиси Бумедиан Геннаднинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Томонлар Жазоир компанияларининг Ўзбекистонда автомобилсозлик, нефть-газ саноати, АКТ ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларда иштирокини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбек Кулубаев билан Андижон (Кампир-Обод) сув омбори бўйича битимни имзолади. Бундан ташқари, вазирлар президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини ҳам муҳокама қилди.
Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок Ўзбекистонга ташрифи чоғида, унинг келиши — Ўзбекистон ва Қозоғистон учун ҳамкорликни кенгайтириш учун сигнал эканини таъкидлади. Шунингдек, у Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирининг тўғридан-тўғри ортишига йўл қўймасликка чақирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок билан учрашди. Учрашув якунлари бўйича Владимир Норов журналистларга мамлакат Германия билан олий даражада мулоқот ўрнатиш, Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашув ташкил этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Тошкентга келди. У президент ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади, Самарқандга ташриф буюради.
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида содир бўлган тиқилинчда энг камида 153 киши ҳалок бўлгани муносабати билан Жанубий Корея президентига таъзия йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳодиса сабаб яна бир ўзбекистонлик жароҳат билан шифохонага ётқизилганини маълум қилди.
Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистон президенти билан Россия ва Украина уруши, унинг Марказий Осиё ва дунё учун оқибатлари, энергетика инқирози ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганини айтди. «ЕИнинг яширин кун тартиби йўқ, биз тинчлик ва хавфсизликнинг асосий тамойилларига асосланамиз», деди у.
Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари кенгайтирилган шериклик борасидаги битим тезроқ имзоланишига умид билдирди. Улар инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш, Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.27 октябрь куни Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгашининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. У биринчи марта Россиядан ташқарида ўтказилмоқда.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида давлатларни «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди. Президент мамлакатларнинг барқарор тараққиёти йўлида саммит форматидаги очиқ мулоқот тарафдори эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ТИВ мамлакат Эрон билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаслиги ва ҳарбий дронлар ишлаб чиқармаётганини қайд этди. Вазирлик Украина расмийларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон тўғрисида ОАВларда асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.
Остонада ўтказилаётган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Ўзбекистон президенти ЕИ бозорларига чиқиш учун самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш зарурлигини таъкидлади. Мамлакат Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун тайёрлигини билдирди.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси украиналик журналист Дмитрий Гордон ва унинг меҳмони Леонид Невзлин Ўзбекистонда Эрон дронлари йиғилиши ҳақида айтган фикрларини рад этди. Бу каби хабарлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин, деди қўмита.
Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия ҳукуматлари ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Президент ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, барча жабҳалар қатори ИИО фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, «инсонпарвар ва халқчил тизимга» айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди.Президент шавкта Мирзиёев 25 октябрь — ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳанинг барча ҳарбий хизматчиларига табрик йўллади.
Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш режаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳафта президент «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига боради.
Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига учинчи муддатга қайта сайлангани билан табриклади. «Сиз, азиз биродарим билан бундан кейин ҳам дўстона ва очиқ мулоқотларни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман», — дейилади табрикда.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда «Тошкент» боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шу ерда «Хоразм — Тошовуз» чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. «Ўзбекистонда, Туркманистонда бўлгани каби, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда», — дея таъкидлади президент олийгоҳга ташрифи давомидаги нутқида.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарига туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.
Президент қарори билан бир қатор амалдорлар огоҳлантирилди. Уларнинг орасида сув хўжалиги вазири, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ҳам бор.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Туркманистонга ташриф буюрди. Дастлаб «Ўғузхон» саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сенат раиси аёллар ва болалар бўйича ўтказилган сўров натижалари асосида амалдаги қонунлар янгиланиши мумкинлигини таъкидлади. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде бу борада нафақат ҳокимият, балки жамиятнинг ўзи ҳам иштирок этиши муҳимлигини қайд этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.