Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.2023 йилдан Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кенг қамровли шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Ҳукуматлар ва вазирликлар ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи бошланди. Давлат раҳбари биринчи бўлиб Мадина шаҳрида бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари сентябрда Самарқандда ШҲТ саммитини ташкил этиш ҳамда жорий йил кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мазкур орден билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган фуқаролар мукофотланади.
Президент металлга кетадиган харажатлар улуши уй-жой қурилишида 15 фоиз, машинасозликда 40 фоизни ташкил қилаётгани, қолаверса, жаҳон бозорида металл нархи ошаётганини таъкидлади. Бош вазир маслаҳатчиси Бобир Исломов мамлакатда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари борлигини қайд этди.
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни кузатиш учун Ўзбекистонга чекланган миссия юборишни тавсия қилди. Референдум куни фуқаролардан барча ўзгартишларни «ёқлаб» ёки «қарши» овоз бериш сўралади.
Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди. Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Президент Конституциявий суддаги вакант судья лавозимига Олий суд раиси лавозимида фаолият юритаётган Козимжон Комилов номзодини таклиф қилди. Олий суд раҳбарлигига эса президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзоди илгари сурилди.
2017 йилдан бери Олий судга раислик қилган, 13 июлда лавозимга қайта тайинланган Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов эгаллаши кутилмоқда.
Сешанба куни Чўлпон-Отада Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари учрашди. Қирғизистон ҳукумати махсус вакили Назирбек Борубаевнинг сўзларига кўра, томонлар олдин келишилмаган 208 км чегарани аниқлаштириб олмоқчи, қолаверса, йил якунигача барча саволларни ҳал этишни режалаштирмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали Ўзбекистон шахматчиларини Ҳиндистонда ўтказилган шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати суҳбат видеосини эълон қилди.
Президент «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. У танлов асосида (ҳафтасига 5 кунлик) ишга қабул ва кадрлар ротацияси, қолаверса, тадбиркорлик қилиш, хорижда ҳисобрақам очиш ва манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялашни назарда тутади.
Ҳукумат қарори билан 1 январдан адвокатлик фаолияти махсус электрон тизим орқали лицензияланади. Талабгор юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик, адвокатлик тузилмасида эса 3 ойлик тажрибага эга бўлиши керак.
Ўзбекистон ТИВ Лондондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Ҳужумчилар Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаган ва бинога арабча ёзувлар ёзиб қўйган.
Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди.
Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди.
Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.
Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.
Президент давлат хизматини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш 30 йилга қолдирилди.
Президент давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилишини маълум қилди. Раҳбарликка номзодларни «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида ўстириш йўлга қўйилади, эски «объективка»дан воз кечилади.
Очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун мансабдор шахслар БҲМнинг 3−5 баравари (900 минг — 1,5 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомани эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузади.
Сенат Оила кодексига ўзгартишлар киритишни рад этди. Бунга, никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилиш ва тиббий кўрикдан сўнг никоҳни қайд этиш таклифи сабаб бўлди.
Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини ва ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди ҳамда Тайван билан боғлиқ вазиятда кескинликнинг тезроқ бартараф этилишига умид қилмоқда, деб баёнот берди ТИВ.Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан юзага келган кескинлик тезроқ бартараф этилишига умид билдирди.
Президент суриштирув ҳамда тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратишни топширди. Бош прокуратура академияси раҳбарининг сўзларига кўра, юқори малакали терговчилар корпусини шакллантириш вазифаси қўйилган.
Сенатнинг 29-ялпи мажлиси пайшанба куни чақирилади. Унда Уй-жой кодексини тасдиқлаш, Оила кодексига ўзгартишлар киритиш, Давлат қарзи тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади.
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов билан Марказий Осиё таълим дастури доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. «Мамлакат раҳбарияти томонидан белгиланган барча режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди ЕХҲТ вакили.
Ҳукумат қарори билан хизмат сафари учун транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатларининг чекланган миқдори белгиланди. Қолаверса, айрим тоифадаги ишчилардан ташқари бошқа ходимлар 30 кундан ортиқ сафарда бўлиши тақиқланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғли ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовни қабул қилди. Музокараларда уч томонлама шериклик, қолаверса, кузда Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари» шу шиор остида ўтказилади. Тадбирлар дастури президент томонидан тасдиқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.