1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади

Чоршанба куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 1 мартдан эътиборан Ўзбекистонда ниқоб тақиб юриш мажбурияти талаби бекор қилинди. «Чунки мана вилоятларда ҳам дефакто ҳеч ким ниқоб тақмай қўйди», — деди бош вазир Абдулла Арипов.

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ Афғонистон ҳокимиятини тан олиш бўйича биргаликда қарор қилади — Исматулла Иргашев

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи Афғонистон муаммосига, хусусан, мамлакатнинг муваққат ҳукуматини тан олиш бўйича умумий ёндашув бўлишига келишиб олди, деди Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев. Аммо ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор йўқ.

МО ва ЕИ махсус вакиллари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари конференцияси якуний баёнотида айтилади.

«Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлини қуриш ишлари тезлаштирилади

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Қобулда «Толибон» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистон орқали ўтаётган транспорт воситалари ва юклар ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқишга келишилган.

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Чоршанба куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди, бу сафар унинг ташрифи 3 кун давом этади. Биринчи рақамли борт эса илк бор Тошкентдан Мўйноққа қўнади.

Шавкат Мирзиёев мартда Покистонга бориши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев март ойида Покистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Покистон бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Разоқ Довуднинг сўзларига кўра, ташриф чоғида икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув имзоланади.

Қозоғистондаги митинглар сабаб 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Қозоғистонда рўй берган оммавий тартибсизликлар сабаб ҳибсга олинганларнинг 18 нафарини хориж фуқаролари, шу жумладан 14 нафарини ўзбекистонлик ташкил этмоқда, деб хабар берди Қозоғистон омбудсмани.Қозоғистонда январь ойида содир бўлган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар чет эл фуқаролари ҳамон ҳибсда қолиб келмоқда.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари белгилаб берилди

Туризм ва спорт вазирлиги иккига ажратилиши фармонда туризм хизматларини ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини тубдан ошириш ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтириш, шунингдек, аҳолини спорт ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишга пухта тайёрлаш зарурияти билан изоҳланади. Шу билан спорт соҳасида давлат сиёсатини юритувчи орган олтинчи марта қайта ташкил этилмоқда.

Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди. Жаҳон ҳамжамиятининг муносабати

Россия президенти Владимир Путин Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Зеленский шу кеча қилган видеомурожаатида «Россиянинг хатти-ҳаракатларидан қатъи назар» халқаро миқёсда тан олинган Украина чегаралари «шундайлигича қолишини» қайд этди.

Фирдавс Абдухолиқов манфаатлар тўқнашуви иши бўйича 8,1 млн сўм жаримага тортилди

Суд Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовни ўзининг оила аъзоларига қарашли бўлган Sevimli TV`га давлат буюртмаларини берганликда айбли деб топди. У максимум жазога — БҲМнинг 30 баравари (8,1 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Ўзбекистон Vision Zero элементларини ҳаётга тадбиқ қилмоқчи

Ўзбекистон ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун 10 дан ортиқ хорижий давлат тажрибаси, жумладан, Vision Zero стратегиясини ҳаётга тадбиқ этмоқчи. ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, ушбу тажриба Фарғона вилоятида яхши натижа берган.

Камилов ва Блинкен ўзаро табрик мактубларини алмашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро қутлов мактубларини алмашди.19 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Жон Блинкен икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро қутлов мактублари йўллади.

Сергелидаги 409 та ёғоч уй бузилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев «Спутник» мавзесидаги авария ҳолатига келиб қолган ёғоч уйлар бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар жойларга кўчириш дастури бошланишини маълум қилди. Шунингдек, уй эгаси кўчишни истамаган тақдирда, у кўчирилмаслиги қўшимча қилинган.

«Етти ўлчаб бир кесиб, маршрутларни аниқлаймиз» — президент Тошкентда трамвай ҳаракатини тиклаш ҳақида

Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт тумани фаоллари билан учрашувда жамоат транспорти, хусусан, трамвай ҳақида сўз очган. Давлат раҳбари трамвайни хавфсиз, экологик тоза транспорт деб атаб, уни Тошкентга қайтариш қарорини «адолатли» дея баҳолаган.

«Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Дўстлик» маҳалласида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбати давомида туманни обод қилиш кераклигини айтди.

Замонавийлашган жамият тараққиётини алоҳида шахслар эмас, тизим таъминлайди — Содиқ Сафоев

Сенатор Содиқ Сафоев Халқаро мунозара клубидаги чиқишида мамлакатни модернизация қилишнинг белгиларини санаб ўтди. «Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга.

Президент божхона хизматларини 2023 йилда тўлиқ рақамлаштиришни буюрди

Президент божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда «Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак», дея қайд этди. Президент топшириғига кўра, йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.

Мирзиёев чорвачилик тармоғида ортда қолаётган ҳудудларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, пандемия ва иқлим ўзгариши шароитида дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб бораётган бир вақтда, айрим туман ҳокимларида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш учун қандай тизимли ишларни амалга ошириш кераклиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Шу сабабли, вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.

«Чиройли қилишимга вақт беринг». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Космонавтлар майдонини «чиройли қилиш учун» унга 10 кун вақт беришларини сўради. «Ўн кун сабр қилинг.

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади

Президент душанба кунги йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилди. «Ўзавтосаноат»га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди.

Режеп Таййиб Эрдўғон мартда Тошкентга келиши кутилмоқда

Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзолари билан учрашувда март охирларида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон март ойи охирларида Тошкентга ташриф буюриши режалаштирмоқда.

ДХА тугатилиб, Адлия вазирлиги таркибидаги бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тугатилиб, вазирлик таркибида алоҳида бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин. Русланбек Давлетов вазирлик тегишли таклифларни ишлаб чиқаётганини айтди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди

Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия бир ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.

Муборак тумани ҳокимига «ҳайфсан» берилди

Фаолиятидаги камчиликлар ва аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ариповга «ҳайфсан» берилди.Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокимига ҳайфсан берилди.

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев «Ички ишлар вазирлиги ходимларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги барча муаммоларнинг сабабларини тушунтириб бергани ва уларнинг олдини олиш чораларини ўзи белгилаб бергани» учун президентга миннатдорлик билдирди.Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Бекмурод Абдуллаев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида 11 февраль куни йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш якунлари бўйича президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машинасини ололмаётганини танқид қилди

«Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машиналарни ололмаётганини гапирган лавҳалар эфирга узатилди. «Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти», — деди президент.

Қадимий қўлёзма ва тарихий ҳужжатларнинг жамоатчилик учун очиқ бўлган давлат реестри тузилади

Президент қарори билан жамоатчилик учун очиқ бўлган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри шакллантирилади. Хорижга илмий экспедициялар уюштирилиб, алломалар ва мутафаккирларнинг ижодига мансуб қадимий ёзма манбалар Ўзбекистонга олиб келинади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

Жума куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди. Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини орттириш ва унинг кўрсаткичлари мувозанатли бўлишига эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги саноат кооперацияси ва логистика марказларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилишини маълум қилди. Унга бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади, унинг ўринбосари ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.