Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раислигига маъқулланди

Экопартия раиси Нарзулло Обломуродовнинг номзоди қуйи палата депутатлари томонидан Экоқўмита раиси лавозимига маъқулланди. Қўмитанинг олдинги раҳбари президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.

Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди

Ташқи ишлар вазириниг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди. Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров эса ўриндошлик асосида мамлакатнинг Грециядаги элчиси бўлди.

Актам Мухаммадиев Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Президент қарори билан Актам Мухаммадиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

1 январдан нималар ўзгаради?

Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатларга эга ходимларга қўшимча устама тўланиши, ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилиши, 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳолидан талаб қилинмаслиги, чек бермасдан товар сотганлар ҳақида хабар берганларнинг мукофотланиши, тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилиши, автомобилни нотариус тасдиғисиз ижарага бериш мумкинлиги ва метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилиши ва бошқалар — 1 январдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2022 йил 1 январдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди. Ўзбекистон президенти мазкур ташриф давомида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига борадиЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев тўрт нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Латвия, Венгрия, Франция ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Қолаверса, учрашувда давлат раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда қабул қилинишини айтиб ўтди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг уч нафар ҳокимини жазолади, яна уч нафарини эса мукофотлади

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг учта тумани ҳокимларини жаримага тортди. Туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши рейтингидан келиб чиқиб, уч нафар ҳокимга эса устама белгиланди.

МДҲ давлатлари президентлари Санкт-Петербургда учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви муносабати билан Россияга ташриф буюради.

Дунё мамлакатлари конституцияларига қандай ўзгаришлар киритилган?

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилда мамлакат Конституциясининг янги лойиҳаси тайёрланишини маълум қилди. Янги конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик масаласи акс эттирилиб, экологияга оид махсус боб киритилади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё Етакчи аёллари мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди

Тошкентда бўлиб ўтган минтақавий форумда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё етакчи аёллари Мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди. 2022 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.

«Ўзсувтаъминот» Сирдарёда ОТБнинг 7 млн доллари талон-торож қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди

«Ўзсувтаъминот» Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаевнинг Ховос туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ОТБнинг 7 млн доллар талон-торож қилингани ҳақидаги баёнотини рад этди. Таъкидланишича, маблағларнинг 6,2 млн доллари Жаҳон банкига, 1 млн доллари эса Ўзбекистонга тегишли ҳамда «ушбу маблағлар талон-тарож қилинмаган».

«Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади». Президент Тошкент вилояти ҳокимлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида фаоллар билан учрашувда Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди. «Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади.

Бир кунда саккизта туманнинг ҳокимлари ўзгарди

Бир кунда Ўзбекистоннинг учта вилоятида саккизта туманига янги ҳокимлар тасдиқланди.22 декабрь куни Ўзбекистоннинг учта вилоятининг саккизта туманида бўлиб ўтган халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида янги туман ҳокимлар тасдиқланди.

Декларация тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин 3 ой муҳлат берилади — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари фармонида тизимни 2022 йил 1 январидан жорий этиш бўйича кўрсатма берилган бўлса ҳам, катта эҳтимол билан, йил охиригача қабул қилинмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тизим барибир янги йилдан ишга туширилади ва давлат хизматчиларига декларацияларни тайёрлаш учун апрелгача вақт бериш режалаштирилган.

«Катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, сизни хурмат қилишни бошлайман». Президент — бош прокурорга

Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевдан ер муносабатлари соҳасидаги қонунбузарликлар учун йирик амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди. «Катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, мен сизни хурмат қилишни бошлайман», — деди давлат раҳбари.

Тўртта туманда ҳокимлар алмашди

Бухоро вилоятининг Ромитан, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Оқдарё ҳамда Наманган вилоятининг Косонсой туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди.Ўзбекистоннинг учта вилоятининг тўртта туманида янги ҳокимлар тасдиқланди.

Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам кўрсатилади

Президент қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди

Турсунали Кузиев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у агентлик директори вазифасини бажарувчиси эди.

Сенатор Сенат раҳбарининг Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланишига изоҳ берди

Ўзбекистонда Twitter фаолияти чекланганига қарамасдан, давлат органлари ва расмий шахслар, жумладан Сенат раҳбари Танзила Нарбаева ҳамда президент матбуот хизмати мазкур ижтимоий тармоқда постлар эълон қилишда давом этмоқда. Сенатор Фарҳод Боқиев Сенат раҳбари ким учун твитлар ёзаётганини тушунтиришга ҳаракат қилди.

«Давлат бошқаруви жуда қаттиқ бўлиши керак». Русланбек Давлетов тотализаторлар ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов ёшлар форуми доирасида тотализаторлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, унинг тарбияга жуда қаттиқ таъсир қилаётганини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, «аҳоли ҳар хил йўлларга кириб қолишининг олдини олиш давлатнинг мажбурияти».

Афғонистон фуқароларини мажбуран, куч билан ўз ватанига қайтариш режалаштирилмаган — Исматулла Иргашев

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ўзбекистондан ўз ватанига қайтган афғонистонлик қочоқлардан бирортаси ҳам ўлдирилгани ёки қамоққа олинмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яшаётган Афғонистон фуқароларини мажбуран қайтариш режалаштирилмаган.

Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Президент «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни имзолади, бу бутун мамлакатда умумий — 2 ойгача, республиканинг айрим ҳудудларида эса — 4 ойгача фавқулодда ҳолат жорий этишга имкон беради. Фавқулодда чекловлар қаторига — коммендантлик соати, карантин, ОАВлар фаолияти ва фуқаролар ҳаракатланиши эркинлигини чеклаш, қолаверса, жамоат тартиби муҳофазасини кучайтириш ва оммавий тадбирларни тақиқлаш киради.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қўшма баёнотни қабул қилди

Сеулда Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Музокаралар якунида эса Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин стратегик шерикликни чуқурлаштиришга оид қўшма баёнотни қабул қилди.

5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор коррупциявий жиноятни содир этган — Русланбек Давлетов

Пойтахтда ўтган конференцияда адлия вазири Русланбек Давлетов сўнгги 5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупциявий жиноятни содир этганини маълум қилди. Шундан энг кўпи туман миқёсидаги амалдорлар ҳисобланади.

Шахриёр Нуруллоев Маданий мерос агентлиги директори бўлди

Шахриёр Нуруллоев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бунгача у Президент Администрациясида ишлаган.

Олий судга уч нафар судья сайланди

Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда Шуҳрат Маҳмудов, Рустам Ҳайдаров ва Джамол Чориевни 10 йиллик муддатга Олий суд судьяси этиб сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлисида Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди.

Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифининг асосий мавзулари — «яшил иқтисодиёт» ва рақамлаштириш

16−18 декабрь кунлари Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 16−18 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак — президент

Президент яқинда Деновда рўй берган портлаш тафсилотларини телевидение орқали батафсил кўрсатиш бўйича топшириқ берди. «Яширадиган Ўзбекистон эмас ҳозир», — деди Шавкат Мирзиёев.

АЭС объектларида хизмат қилувчи ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди

МАГАТЭ йўриқномаси асосида Ўзбекистон АЭС обектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳасига кўра, АЭС директори энергетика соҳасида раҳбарлик лавозимларида 8 йиллик меҳнат стажи, АЭСда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиш талаб этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.