Странжа — 2022. Бугун 5 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангини ўтказишади

Странжа-2022. Бугун 5 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангини ўтказишади

Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган Странжа — 2022 турнирида бугун дастлабки 10 та вазн тоифасида финаллар ўтказилади. Унда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:

— 51 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Дамир Абдикадир (Қозоғистон). 17:00дан бошлаб

— 57 кг: Абдумалик Ҳалаков — Хавьер Диас (Болгария). 17:10дан сўнг

— 63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Ярослав Харциз (Украина). 17:30дан сўнг

— 80 кг: Одилжон Аслонов — Кристиан Николов (Болгария). 21:10дан сўнг

— 92 кг: Мадияр Саидраҳимов — Радослав Панталеев (Болгария). 21:25дан сўнг

Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та вазнда финал йўлланмасини қўлга киритган. +92 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов эртанги дастурда олтин медаль учун жанг ўтказади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.