Ўзбекистон Марказий Осиёда Иқлим интеграцияси моделини ривожлантириш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда 11 ноябрь куни Анталья шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 11 ноябрь куни Парижда Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашди.«Унга президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломини етказдим.
Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси доирасида президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Фарҳоджон Шарипов Жўрабоевич Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи котибияти мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг таклифига биноан 10−11 ноябрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этиш учун Анталияга боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ҳар икки йилда америкаликлар Конгресс аъзолари учун овоз бериш мақсадида сайлов участкаларига келади. Вакиллар палатасида барча 435 депутат, Сенатда эса учдан бир қисм қайта сайланади (умумий 100 нафар).
Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик масалаларига бағишланган учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизсмати хабар қилди.
Рақамли цивилизация ютуқлари терроризм воситасига айланиб қолмаслиги керак. Улардан тинчлик, хавфсизлик ва давлатлар ҳамда халқларнинг барқарор ривожланиши йўлида фойдаланишни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарур.
Рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва глобал коммуникация воситаларининг ривожланиши билан трансмиллий таҳдидларнинг моҳияти чуқур ўзгариши кузатилмоқда. Бу нафақат тараққиёт учун кенг имкониятлар очади, балки мутлақо янги заифликларни ҳам шакллантиради.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимига таклиф этилаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасида профилактика субъектлари сонини 14 тадан 21 тагача ошириш кўзда тутилган.
5−6 ноябрь кунлари Остонада Ақаба жараёни доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. У сунъий интеллект соҳасидаги хавфсизлик ҳамда ундан террорчилик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши туриш мавзусига бағишланади.
Ўзбекистонда 5 миллион тоннадан зиёд пахта йиғиб олинди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг шу муносабат билан деҳқон ва фермерлар, кластер ходимлари ҳамда соҳа мутахассисларига йўллаган табригида маълум қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар бошқаруви тизимини такомиллаштириш учун McKinsey & Company (АҚШ) халқаро консалтинг компаниясини жалб этишни режалаштирмоқда. Ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва босқичлари пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоковнинг компаниянинг глобал бошқарувчи ҳамкори Боб Стернфельс бошчилигидаги делегацияси билан учрашувида муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, мамлакатда шахсни таниш функциясига эга 263 мингта видеокузатув камераси, 70 мингта замонавий домофон ва 22 мингта «ташвиш» тугмаси ўрнатилган.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 4 ноябрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳалари ва қатор ижтимоий муассасалардаги шароитлар билан танишди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов сув таъминотини яхшилаш, туризм, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳаларни тақдим этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5−6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Остонада бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ориф Бозоров Раупович Бухоро вилояти ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
5−6 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс» биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлайди. Учрашув мавзуси — «Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш».
Фаррух Сойибжонович Абдураимов Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Олий судининг «Ўзбекнефтгаз» бошқарувининг собиқ раиси Баҳодиржон Сидиқовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд мажлислари электрон жадвалида 25 нафар судланувчи келтирилган. Аввалроқ у билан бирга яна саккиз киши судланаётгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг иш стажи ва пенсия ҳуқуқини тан олиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришни топширди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда мамлакатда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган чет эл фуқароларининг бандлигини тартибга солиш зарурлигига эътибор қаратди. Бу ҳақда Gazeta мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда Японияда тиббиёт ходимларини иш билан таъминлаш имкониятларига эътибор қаратди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда хориждан пул ўтказмаларининг йиллик ҳажмини 50 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди. Бу ҳақда Gazeta мухбири хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда элчихоналар, ҳокимликлар ва таълим муассасаларининг фуқароларни хориждаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш бўйича олиб бораётган етарли бўлмаган фаолиятини танқид қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Марказий Осиё энди Россия, Хитой ёки Афғонистон нуқтаи назаридан қабул қилинмай, мустақил стратегик аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи билан яқинлашув минтақани ташқи ҳамкорлар ўртасида танлов қилишга мажбур этмаслиги, балки бозорлар, инвестициялар, технологиялар ва транспорт йўналишларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши керак.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммити доирасида Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан ТДТ бош котиби этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.Қайд этилишича, Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.
Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари билан биргаликда ТДТнинг Анқара саммити доирасидаги маданий дастурда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Анқарада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев қардош турк халқини миллий байрам — Республика куни билан табриклаб, тинчлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.