Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Zuffa Boxing ташкилоти томонидан профессионал бокс турнири ўтказилмоқда.Унда иштирок этаётган оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боскчи Жаҳонгир Зокиров профессионал рингдаги учинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.
Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова Хорватияда кеча старт олган Загреб Гран-присида бронза медалини қўлга киритди.-52 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалга қадар барча баҳсларда ғалаба қозонди.
Норвегияда 4–5 минг нафар пайвандчига, бутун Европа бўйича эса қарийб 30 минг нафар мутахассисга талаб мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистонда Норвегия таълим стандартлари асосида пайвандчилар тайёрлаш имконияти кўриб чиқилмоқда.
У ижтимоий тармоқларда автомобиль эҳтиёт қисмлари ва аксессуарларини сотиш ҳақида эълонлар жойлаштириб, харидорлардан олдиндан тўлов олган, бироқ товарларни юбормagan. ИИВ маълумотига кўра, у шу йўл билан 11 нафар фуқародан 10,6 миллион сўм олган.
Норвегия ҳукумати россиялик ва беларуслик профессионал спортчилар ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи ходимларнинг мусобақаларда қатнашиш учун мамлакатга киришига рухсат бермасликка қарор қилди. Бу ҳақда Норвегия ҳукуматининг расмий сайтида хабар берилди.
ЮНЕСКО Ижроия кенгаши Парижда ўтган 225-сессиясида 2027 йилда Хивада «Глобаллашув ва иқлим ўзгариши шароитида маданий меросни асраш» мавзусида халқаро симпозиум ўтказилишини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда халқаро ташкилот сайтида маълум қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати келгуси йилги бюджет харажатларининг очиқлиги ва шаффофлигига алоҳида эътибор қаратади, дея маълум қилди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жума куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича. Унда 2027 йил учун давлат бюджети параметрлари ва мамлакатнинг иқтисодий ўсишини таъминлашга оид янги ёндашувлар муҳокама қилинди.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Total Chess World Championship Tour 2026 мусобақаси гуруҳ босқичи баҳслари давом этмоқда.Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Абдусатторов гуруҳ босқичининг 3-турида польшалик Ян-Кшиштоф Дудага қарши баҳс олиб борди ва имкониятни бой берди.
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар белгиланди. Қонунчиликка киритилаётган асосий ўзгаришлар: Камситиш белгилари кенгайтирилди: Меҳнат кодексининг 4-моддасида камситиш тақиқланган белгилар қаторига терисининг ранги ва сиёсий қарашлари ҳам киритилди.
Бишкекда BitEvolution молиявий пирамидасига алоқадорликда гумонланаётган 62 ёшли аёл қўлга олинди. Лойиҳа иштирокчиларига киритган маблағларини икки баравар қилиб қайтариш ваъда қилинган, бироқ улар ваъда қилинган тўловларни олмаган.
Бош прокуратура ва Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида жиддий қонунбузарликлар фош этилди. Ўтказилган текширувлар натижасида республика бўйлаб 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди.
2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши қўзғатган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди. Қарорга мувофиқ, даъвогарлар томонидан Ўзбекистон Республикасига қарши илгари сурилган барча даъво талаблари тўлиқ рад этилди.
26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз ва бошқаларнинг Ўзбекистонга қарши қўзғатган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қирғизистон Ўзбекистонга мамлакатдан картошка импортида қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) бекор қилишни таклиф қилди. Ташаббус икки давлат қишлоқ хўжалиги вазирлари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.
Ўзбекистон аҳолисининг 55,7 фоизи ёки 21,7 миллион нафари меҳнатга лаёқатли ёшда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари бўйича маълумот берди.
14–15 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача кўтарилади.
Microsoft сервисларидаги носозлик 12 ноябрь куни бошланган бўлиб, 13 ноябрь куни ҳам давом этди. Узилишлар турли мамлакатлардаги фойдаланувчиларга таъсир кўрсатди.
Ўзбекистонда 3,27 миллион киши олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизини ташкил этади.
Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда сил касаллигидан ўлим кўрсаткичи камида 75 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) янги глобал ҳисоботида маълум қилинди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Парижда жойлашган «Чегара билмас мухбирлар» (Reporters sans frontières, RSF) халқаро ноҳукумат ташкилотининг Матбуот эркинлиги индексида мамлакат ўрнини яхшилаш вазифасини қўйди. Парламент юқори палатаси кенгашининг бу ҳақдаги қарори 15 октябрь куни имзоланган (Сенат раиси Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига раҳбарлик қилади, улар палатада ҳар йили муҳокама қилиниши керак).
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Анталияда БМТнинг иқлим бўйича саммити — COP31 доирасида Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари хабар берди.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан қатор ҳудудларда хавф эълон қилинди.
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «энди ўт ўришга ҳам чипта сотиб олиш керак экан» деган мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси аҳоли ва бизнесга ҳеч қандай ортиқча юкламалар яратмайди.
Ҳукумат қарори билан ташқи иқтисодий фаолиятда миқдорий чекловлар орқали экспорт ва импортни тартибга солиш бўйича янги низом қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 ноябрдаги 610-сонли қарори билан тасдиқланган мазкур ҳужжат мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнини тезлаштириш доирасида ишлаб чиқилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, «WB Taxi» МЧЖ йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб тан олинди. Қўмита маълумотига кўра, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида компания фаолиятида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли мониторинг ўтказиб борилади.
2026 йилда Ўзбекистондаги 6 639 та саноат корхонасида 7 975 та муаммоли масала аниқланган. Уларнинг 5 966 таси ҳал этилган.
2026-йил 27-ноябрь куни Тошкент халқаро бизнес марказида Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДAБА) томонидан анъанавий инвестициявий имкониятлар ва давлат активлари Roadshow тадбири ўтказилади. Олтинчи йил кетма-кет ташкил этилаётган мазкур тадбир ҳудудий сафарнинг якуний босқичи ҳисобланади.
Давлат ва жамоат арбоби, Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев 77 ёшида вафот этди. У 11 ноябрь куни ҳаётдан кўз юмди.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрдаги фармони билан «инсон қадрини юксалтиришга қаратилган» еттита миллий дастурни тасдиқлади.Дастурлар 2027−2031 йилларга мўлжалланган бўлиб, «инсон қадри ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш, таълим, тиббиёт ва иқтисодиётни ривожлантириш, табиий ресурсларни асраш, суд мустақиллиги ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, маҳалла манфаатларини таъминлаш ҳамда тинчликпарвар сиёсатни давом эттиришга» қаратилган.
Давлат ва жамоат арбоби, Навоий вилоятининг собиқ ҳокими, меҳнат фахрийси Баҳриддин Муртазаевич Рўзиев 11 ноябрь куни 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.