Президент 100 дан ортиқ тадбиркорни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 100 дан ортиқ тадбиркорни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади. Давлат раҳбари тегишли қарорни 13 август куни имзолади.

Ўзбекистон автомобиль бозорида пасайиш кузатилмоқда, Хитой брендлари улушини оширмоқда

2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда 210 837 дона автомобиль сотилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 940 донага ёки 3,6 фоизга кам.

«Беларусь карвони» Ўзбекистонга етиб келди

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида тўғридан-тўғри юк поездлари қатнови кенгаймоқда. Беларуснинг Орша-Восточная станциясидан йўлга чиққан иккинчи «Беларусь карвони» юк поезди 7 суткада Ўзбекистоннинг Чуқурсой станциясига етиб келди.

Хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2026 йил январь–июнь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 338,9 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Шундан хорижий инвестициялар ва кредитларнинг улуши 69,5 фоизни ташкил этган.

Etihad Airways Тошкентга илк рейсини амалга оширди: барча чипталар тўлиқ сотилди ва Марказий Осиёга янги йўл очилди

2026 йил 10 август Etihad Airways Абу-Даби ва Тошкент ўртасида ҳар кунлик тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйди. Янги йўналиш Ўзбекистонни Абу-Даби орқали Etihad’нинг кенг глобал тармоғи, жумладан, Шимолий Америка, Европа, Форс кўрфази мамлакатлари ва Левант билан боғлайди.

Сўм курси йил охиригача қандай бўлади?

Сўнгги ойларда доллар курси Ўзбекистонда энг кўп муҳокама қилинаётган иқтисодий мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Халқаро молия ташкилотлари мамлакат иқтисодиёти юқори суръатларда ўсишда давом этаётганини қайд этмоқда.

Ўзбекистонга Олтой Республикасидан қарийб 30 минг бош наслдор қорамол етказиб берилди

Олтой Республикаси Ўзбекистонга наслдор қорамол етказиб берувчи асосий ҳудудлардан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда. 2025 йил ва 2026 йилнинг дастлабки ойларида Ўзбекистонга қарийб 30 минг бош қорамол олиб келинган.

«Славян карвони»:Беларусдан Ўзбекистонга биринчи тўғридан-тўғри блок поезд етиб келди

2026 йил 5 август куни Тошкент шаҳридаги Чуқурсой темир йўл станциясида Беларусдан Ўзбекистонга биринчи марта йўлга қўйилган тўғридан-тўғри «Славян карвони» маршрут юк поездини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Темирйўлинфратузилма» АЖ, «Тошкент минтақавий темир йўл узели» филиали раҳбарияти, Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Уфада 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор иштирокида бизнес-форум бошланди

Уфа шаҳрида «Бошқирдистон — Ўзбекистон: ҳамкорликни янада кенгайтириш» бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этмоқда.

«Тошкент Инвестиция Мажмуи»нинг инвестиция воситачиси сифатидаги лицензияси бекор қилинди

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида фаолият юритган «Тошкент Инвестиция Мажмуи» МЧЖнинг лицензияси бекор қилинди. Маълум қилинишича, қарор «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 49-бандига мувофиқ қабул қилинган.

Июнь ойида автомобиль бозорининг барча сегментларида фаоллик ошди

Иккиламчи бозорга енгил автомобиллар бўйича жами савдоларнинг тахминан 61% тўғри келди. Шу билан бирга, иккиламчи бозордаги ўсиш суръати (16%) бирламчи бозордаги савдолар ўсишидан (11%) юқори бўлди.

DoubleTree by Hilton меҳмонхонасига давлат субсидияси ажратилди

Тошкент шаҳрида 2026 йил апрель ойида фаолият бошлаган халқаро тоифадаги беш юлдузли DoubleTree by Hilton меҳмонхонасига давлат субсидиясини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Туризм қўмитаси раҳбарияти, меҳмонхона соҳаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириб, уни 14 фоиз даражасида сақлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил июнь ойида йиллик умумий инфляция 6,4 фоизга етди.

Паррандачилик соҳаси кўллаб-қувватланади

“Паррандачилик соҳасини кўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан кредитлар 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 10 фоиз ставкада ажратилади.

Тез нейтронлар, катта имкониятлар: Ўзбекистонга МБИР реактори нима учун керак?

Сентябрь ойи охирида Тошкент шаҳрида МБИР реактори негизидаги Халқаро тадқиқотлар маркази (МБИР ХТМ) Маслаҳат кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда турли мамлакатлардан 100 га яқин олим ва эксперт иштирок этиши кутилмоқда.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ вагон парки икки контейнер поезди таркиби билан кенгайтирилди

«Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти вагон парки яна икки контейнер поезди таркиби билан тўлдирилди. Бу транспорт-логистика хизматлари имкониятларини кенгайтириш ва халқаро юк ташиш ҳажмини оширишга қаратилган чоралар доирасида амалга оширилди.

Фарғонада Қурилиш материаллари саноати форсайт офиси ташкил этилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Фарғона давлат техника университети ҳамкорлигида университет ҳузурида «Қурилиш материаллари саноати форсайт офиси» фаолияти йўлга қўйилди. Лойиҳани амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида стратегик инновациялар ва сунъий интеллект соҳасидаги халқаро эксперт Самер Шидиак Фарғона вилоятига таклиф этилди.

Аномал иссиқ шароитида дам олиш кунлари ҳам электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш энг юқори кўрсаткичларга чиқмоқда

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 2026 йил 18 июль куни, шанба куни бўлишига қарамай, аномал иссиқ ҳаво таъсирида ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд қайд этилди.Мазкур кўрсаткич ўтган йил ёзги мавсумида қайд этилган энг юқори натижадан 21,8 млн кВт·соатга ёки 8 фоизга, шунингдек, 17 июльдаги истеъмол ҳажмидан1 млн кВт·соатга ёки 0,34 фоизга юқори бўлди.

Президент Озарбайжон иқтисодиёт вазирини қабул қилди ва савдо масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди. Учрашув аввалида Озарбайжон иқтисодиёт вазири давлат раҳбарига Президент Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

CERP: Банк сектордаги трансформация жараёнлари давом этаётгани кўрсатилмоқда

2026 йил II чорагида банк сектори барқарор ривожланиш динамикасини сақлаб қолди. Активлар ўсиш суръати бироз секинлашганига қарамай, депозит базаси ва даромадлилик ошди, муаммоли кредитлар ҳамда долларлашув даражаси пасайди, капиталлашув эса юқори даражада сақланди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши режа асосида давом этмоқда

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Хитой давлат темир йўллари» корпорацияси раиси ўринбосари Ван Цзиньси билан учрашув якунлари бўйича маълум қилди.

Янги Тошкент халқаро аэропорти лойиҳаси бўйича экологик экспертиза масалалари муҳокама қилинди

Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш лойиҳаси доирасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалаларига бағишланган ишчи учрашув бўлиб ўтди. Давлат экологик экспертизаси марказида ташкил этилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.

Ўзбекистонда илк ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

Ўзбекистон капитал бозорида янги молиявий инструмент — ипотека облигациялари муомалага киритилди. Мамлакат тарихида илк бор ипотека кредитлари билан таъминланган қимматли қоғозлар эмиссия қилиниб, улар бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди.

Айрим автотранспортларга божхона божи “0” ставкада қўлланилади

“Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–251-сон, 07.07.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божи ва утилизация йиғимининг 0 ставкалари қўлланилиши белгиланди: «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 21, 8701 22, 8701 23, 8701 24); ва тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 метр куб бўлган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).

Президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги Очиқ мулоқотига тайёргарлик: 3,9 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Ўзбекистонда Президентнинг тадбиркорлар билан анъанавий Очиқ мулоқотига тайёргарлик ишлари фаол давом этмоқда. Бу йил олтинчи марта ташкил этилаётган мулоқот давлат ва бизнес ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорларни қийнаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларга амалий ечимлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Ўзбекистон «ИННОПРОМ–2026» халқаро саноат кўргазмасида миллий стенд билан иштирок этмоқда

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 6–9 июль кунлари ўтказилаётган «ИННОПРОМ–2026» халқаро саноат кўргазмасида Ўзбекистон миллий экспозицияси билан иштирок этмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, республика миллий стендида қишлоқ хўжалиги, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик ва бошқа тармоқларда фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида Балиқчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Президентнинг «Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Балиқчиликни ривожлантириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади. Янги марказ балиқчилик соҳасида ягона давлат бошқаруви тизимини йўлга қўйиш, сув объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, илмий ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда тадбиркорларни тизимли қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Андижон вилоятида 38,3 млрд сўм маблағлар кешбек сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ё.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 5 та МЧЖга бошқа МЧЖлар томонидан 2,2 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида соҳта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириб, гўёки савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида харид чекларини чиқариб, 94 921 нафар фуқаро ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсларга “Soliq Mobile” иловаси орқали “Keshbek” сифатида тўлаб бериб, 38,3 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Дилбоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш объектида содир бўлган ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур воқеа юзасидан ваколатли идоралар томонидан текширув ишлари бошланган.

SOCAR Ўзбекистон нефтини халқаро бозорларга экспорт қилишни бошлади

Озарбайжон давлат нефть компанияси SOCAR Ўзбекистон нефтини халқаро бозорларга экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда SOCARнинг халқаро бизнесни ривожлантириш департаменти директори Тоғрул Кочарли Бокуда Қора денгиз савдо ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши доирасида ўтказилган форумда маълум қилди.

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 ... 22 Вперёд

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.