Осиё ўйинларининг футбол бўйича финал баҳсида Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Японияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар давлат томонидан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади. Белгиланган тартибга кўра, олтин медаль соҳиби 25 минг АҚШ доллари, кумуш медаль олган спортчи 12,5 минг доллар, бронза медаль учун эса 6 250 доллар миқдорида мукофот пули олади.
Япониянинг Нагоя шаҳрида давом этаётган ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар юқори натижаларни қайд этишда давом этмоқда. Эркин кураш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Шерзод Поёнов шоҳсупанинг кумуш медалини қўлга киритди.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида дзюдо терма жамоамиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални тақдим этди. Спортчиларимиз дастлаб чорак финал босқичи доирасида кучли Японияга қарши гиламга чиқиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг таэквондо WT бўйича навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди. Терма жамоамизнинг +80 кг вазн тоифасидаги вакили Марат Мавлонов ишончли иштирок этиб, мусобақанинг финал босқичига қадар етиб борди.
Осиё ўйинларининг футбол бўйича 3-ўрин учун учрашувида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Баҳснинг 15-дақиқасида Ху Хэтао Хитойни олдинга олиб чиқди — 1:0. Биринчи бўлим якунига яқин, 43-дақиқада Сардорбек Баҳромов ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Иккинчи бўлимда, 53-дақиқада Ван Юйдун Хитойни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
XX Осиё ўйинларининг бадиий гимнастика бўйича индивидуал кўпкураш баҳсларига якунига етди. Икки кун аввал ўтказилган саралаш босқичида 3-ўринни эгаллаб финалга йўл олган Тахмина Икромова бугун медаллар учун ўтказилган баҳсларда чемпионликни қўлга киритди.
Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг таэквондо WT бўйича навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг учинчи медалига эга чиқди. Терма жамоамизнинг +67 кг вазн тоифасидаги вакили Светлана Саидова ишончли иштирок этиб, мусобақанинг ярим финал босқичига қадар етиб борди.
Хитойнинг Пекин шаҳрида аёллар ўртасида давом этаётган WTA 1000 туркумига кирувчи “China Open — 2026” халқаро турнирида Полина Кудерметова навбатдаги босқичга йўл олди. Нуфузли мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи босқичида Полина Кудерметова даниялик Клара Таусон билан куч синашди.
Бугун Осиё ўйинларида делегациямиз умумий медаллар сони бўйича ўз натижасини янгилай олиши мумкин. Қуйидаги йўналишларда бугун спортчиларимиздан медаллар кутишимиз мумкин: — дзюдода терма жамоа бронза медали учун баҳс олиб боради; — бадиий гимнастикада Тахмина Икромова олтин медаль учун асосий даъвогарлар сафида; — эркин курашнинг 97 килограммгача бўлган вазн тоифасида Шерзод Пайонов финалда эронлик Амироли Азарпирага қарши майдонга тушади. — таэквондода Светлана Осипова ва Марат Мавлянов ярим финалда; — бадиий гимнастикада гуруҳ баҳслари; — футбол.
Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг 13-куни Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтди. Ҳамюртларимиз бир куннинг ўзида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза — жами 9 та медални қўлга киритди.
Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг илк кунида таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг иккинчи медалига эга чиқди. Эркаклар ўртасидаги -80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жасурбек Жайсунов ўзининг ишончли чиқиши орқали мусобақанинг финал босқичига қадар етиб келди.
Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг илк кунида таэквонда бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки медалига эга чиқди. Жамоамизнинг -67 кг вазн тоифасидаги вакиласи Озода Собиржонова ўзининг ишончли чиқиши орқали мусобақанинг финал босқичига қадар етиб келди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Зокиров Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз +90 кг вазн тоифасининг ҳал қилувчи баҳсида қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади — 0:5. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 63 тага етди — 19 та олтин, 22 та кумуш ва 22 та бронза.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев икки карра Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Ҳамюртимиз +100 кг вазн тоифасидаги чемпионлик баҳсида мезбон спортчи — Ота Ҳёгани иппон услуби билан мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков (-60 кг) иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионилигини қўлга киритди. Жанубий кореялик Донгхван Канг билан чемпионлик баҳсида рингга кўтарилган юртдошимиз ўз устунлигини намойиш қилди ва олтин медалга эга чиқди — 5:0. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 61 тага етди — 18 та олтин, 21 та кумуш ва 22 та бронза.
Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Велотрек бўйича эркаклар ўртасидаги мэдисон дастурида Сергей Ростовцев ва Никита Светков жуфтлиги 45 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Тўрабек Ҳабибуллаев -90 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Теннис бўйича терма жамоамиз аъзоси Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг 12-кунини 2 та кумуш медаль билан якунлади. Бугунги баҳсларда спортчиларимиз икки спорт турида совриндорлар қаторидан жой олди.
Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов Аичи–Нагоя 2026 Осиё ўйинларида муваффақиятли юришини давом эттириб, эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу натижа Султонов учун нафақат ярим финал чиптаси, балки камида бронза медал кафолатланганини ҳам англатади.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE ) 2026-йилнинг сентябрь ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди. Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўз якунига етганидан сўнг, 2026-йилнинг сентябрь ойи бўйича дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз -60 кг вазн тоифасининг финалда Қирғизистон вакилига имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоси Шаҳрам Аҳадов -73 кг вазн тоифасида кумуш медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларининг юнон-рум кураши баҳсларида муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Ҳамюртимиз мусобақада ҳозирча мағлубиятсиз бормоқда.
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб чиқиб, иккинчи марта чемпионликни қўлга киритди. Самарқандда ўтказилган 46-Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон очиқ дивизионда барча рақибларини ортда қолдириб, 2022 йилдан сўнг яна бир бор олтин медалга сазовор бўлди.
Японияда ўтказилаётган ёзги Осиё ўйинларининг бокс бўйича ярим финал жанглари ўз ниҳоясига етди. Шу муносабат билан финалга йўл олган давлатлар ва уларнинг кўрсаткичларини тақдим этамиз: Хитой — 4Ўзбекистон — 3Ҳиндистон — 3Қозоғистон — 2Жанубий Корея — 2Хитой Тайпейи— 2Япония — 1Иордания — 1Филиппин — 1Веьтнам — 1Шимолий Корея — 1Таиланд — 1 Манба: stadion.uz
Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали қўшилди. Олтин медалларга дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Сита Қадамбоева ҳамда юнон-рум курашида -67 кг вазн тоифасида Айтжан Халмаханов сазовор бўлди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг футбол турнири финалига чиқиш имкониятини қўлдан бой берди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ярим финалда Японияга қарши баҳсни жуда яхши бошлади.
Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси аъзоси Рафаэль Ситсуашвили Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди. -130 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз финалда Эрон вакили Амин Мирзазадага қарши гиламга чиқди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.