Меҳнат кодексида янги нормалар: камситиш ва шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди

Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар белгиланди. Қонунчиликка киритилаётган асосий ўзгаришлар: Камситиш белгилари кенгайтирилди: Меҳнат кодексининг 4-моддасида камситиш тақиқланган белгилар қаторига терисининг ранги ва сиёсий қарашлари ҳам киритилди.

Бишкекда BitEvolution молиявий пирамидаси иши бўйича 62 ёшли аёл ушланди

Бишкекда BitEvolution молиявий пирамидасига алоқадорликда гумонланаётган 62 ёшли аёл қўлга олинди. Лойиҳа иштирокчиларига киритган маблағларини икки баравар қилиб қайтариш ваъда қилинган, бироқ улар ваъда қилинган тўловларни олмаган.

Ўзбекистонда 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилди: жиноят ишлари қўзғатилди

Бош прокуратура ва Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида жиддий қонунбузарликлар фош этилди. Ўтказилган текширувлар натижасида республика бўйлаб 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши қўзғатган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди. Қарорга мувофиқ, даъвогарлар томонидан Ўзбекистон Республикасига қарши илгари сурилган барча даъво талаблари тўлиқ рад этилди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво +15 даражагача исийди

14–15 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача кўтарилади.

Microsoft фаолиятида глобал узилиш кузатилди: Outlook ва Teams фойдаланувчилари муаммолардан шикоят қилмоқда

Microsoft сервисларидаги носозлик 12 ноябрь куни бошланган бўлиб, 13 ноябрь куни ҳам давом этди. Узилишлар турли мамлакатлардаги фойдаланувчиларга таъсир кўрсатди.

Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг атиги 12 фоизи олий маълумотга эга

Ўзбекистонда 3,27 миллион киши олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистонда сил касаллигидан ўлим ҳолатлари 10 йилда 75 фоизга камайди

Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда сил касаллигидан ўлим кўрсаткичи камида 75 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) янги глобал ҳисоботида маълум қилинди.

8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан қатор ҳудудларда хавф эълон қилинди.

Яйловларда ўт ўриш пуллик қилинадими? Тарқалаётган асоссиз хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «энди ўт ўришга ҳам чипта сотиб олиш керак экан» деган мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси аҳоли ва бизнесга ҳеч қандай ортиқча юкламалар яратмайди.

«WB Taxi» МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, «WB Taxi» МЧЖ йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб тан олинди. Қўмита маълумотига кўра, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида компания фаолиятида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли мониторинг ўтказиб борилади.

Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев вафот этди

Давлат ва жамоат арбоби, Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев 77 ёшида вафот этди. У 11 ноябрь куни ҳаётдан кўз юмди.

Қарши туманидаги Қоратепа қишлоғи аҳолиси ғишт заводлари томонидан ҳаво ифлослантирилаётганидан шикоят қилмоқда

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Қоратепа қишлоғи аҳолиси ҳудудда жойлашган ғишт заводлари фаолияти сабабли атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланаётганидан ва бу соғлиқ учун хавф туғдираётганидан хавотир билдирмоқда. Маҳаллий аҳоли вакилларининг таъкидлашича, ушбу муаммо бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига, хусусан, Қашқадарё вилояти ва Қарши тумани экология бўлимларига кўп маротаба мурожаат қилинган.

Дори воситасининг ножўя таъсирини сездингизми?

Энди бу ҳақда хабар бериш учун кўп вақт сарфлаш шарт эмас. PharmUz мобил иловаси орқали исталган вақт ва жойда онлайн мурожаат юбориш мумкин.

1 миллион сўмлик ёрдам ва коммунал компенсациялар кимларга берилади?

Ҳаво совиб, куз-қиш мавсуми кириб келиши билан фуқароларимиздан кўплаб саволлар тушмоқда: 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдамни кимлар олади?Агар оила «Ижтимоий реестр»да бўлмаса-чи, уларга қандай тартибда берилади?

Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги миграция келишуви кучга кирди: кейинги қадамлар қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Миграция агентлиги, Касбий таълим агентлиги ҳамда мамлакатимизнинг Швециядаги элчихонаси вакилларидан иборат делегация Швецияда миграция ва касбий таълим соҳаларида туркум учрашувлар ўтказмоқда. Швеция Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирган икки томонлама миграция келишувини амалиётга татбиқ этиш ва юртдошларимизнинг қонуний ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда суд бошқарувчиларига тўланадиган ҳақ миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда

Ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган суд бошқарувчиларининг мукофот пули камайтирилиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

“Мен кўчаман” – ҳайдовчи билан жанжаллашган ЙПХ ходими лавозимидан четлатилди

Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини тўхтатган. Улар ўртасида тортишув келиб чиққан.

10 ойда Ўзбекистонга 11,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 11 622 103 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,9 млн нафарга ёки 19,4 фоизга ошган.

Самарада қидирувда бўлган 16 ёшли ўзбекистонлик ушланди

Россиянинг Самара шаҳрида 2026 йил 17 сентябрдан буён безориликда айбланиб қидирувда бўлган бухоролик 16 ёшли ўсмир ушланди. У Ўзбекистонга қайтарилиб, терговчиларга топширилди.

Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгаришидан жабр кўрган аҳолига ёрдам беришга келишиб олди

Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари қурғоқчилик, сув танқислиги ва бошқа табиий ўзгаришлар сабабли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлаётган аҳоли муаммоларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олди. Бунинг учун БМТнинг COP31 конференциясида «Ипак йўли» декларацияси имзоланди.

Ноқонуний «Умра» сафарларини ташкил этиш ҳолатларига чек қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон қарорига мувофиқ, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти махсус лицензия асосида амалга оширилади. Мазкур тартиб зорчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатилишини кафолатлашга қаратилган.

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Польша давлат темир йўллари компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

9 ноябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев Польша давлат темир йўллари (PKP) раҳбари Алан Беруд бошчилигидаги делегация билан учрашди. Маълум қилинишича, томонлар юк ташиш ҳажмини ошириш ва рақобатбардош тарифлар асосида мунтазам контейнер поездлари қатновини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилган.

Ноёб қушларни овлаш юзасидан саволлар пайдо бўлди: рухсатномани ким беради?

Ўзбекистонда мунтазам равишда ов жараёнлари акс этган видеолар эълон қилинадиган Ishqiboz19 Instagram саҳифасини текширишга чақирди. Мурожаат муаллифларининг алоҳида эътирози Қизил китобга киритилган қушлар қаторига киритилган тустовуқлар овлангани акс этган кадрлар юзасидан билдирилди.

Қўқонда 13 ёшли қиз меҳмонхонада жинсий зўравонликка учради

Қўқонда вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ижтимоий ҳимоя бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда 12 йилдан бери қидирувда бўлган эркак АҚШдан қайтарилди

2014 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШда қўлга олиниб, Ватанга олиб келинди. У давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

ОКМК Муҳандислик мактабида хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун махсус курслар ташкил этилади

Миграция агентлиги ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда ОКМК ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент аэропортида 268,9 млн сўмлик декларация қилинмаган дори воситалари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари хориждан қонунга хилоф равишда дори воситалари олиб кириш билан боғлиқ бир нечта ҳолатни аниқлади. Жами 2 477 дона дори воситаси мусодара қилинди.

Ҳиндистонга йўл олаётган йўловчилар учун муҳим маълумот

Ҳиндистон Фуқаро авиацияси бош бошқармаси (DGCA) мамлакатга келаётган халқаро рейслар йўловчилари учун қўшимча санитария назорати талабларини жорий этди. Шу муносабат билан Ҳиндистонга киришда тўлдириш талаб қилиниши мумкин бўлган йўловчи декларацияси (SDF) шакли билан олдиндан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Тошкентда йўллардаги чуқурлар ва хавфли қазиш ишлари бўйича шикоят юбориш боти ишга туширилди

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЦОДД) тротуарларнинг шикастланиши, йўллардаги чуқурлар ва ёриқлар, хавфли қазиш ишлари, шунингдек, ҳимоя тўсиқлари ёки огоҳлантирувчи белгилар мавжуд эмаслиги бўйича мурожаатларни қабул қилмоқда. Шикоят юбориш учун @codd_tashkent_bot ботига кириб, «Шикоят юбориш» → «Йўллардаги ер қазиш ва таъмирлаш ишлари» бўлимини танлаш лозим.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.