57 кг вазн тоифасидаги жангда Абдумалик Ҳалоков россиялик рақиби Всеволод Шумков қийинчилик билан мағлуб этди ва финалга йўл олди. Ҳалоков финалда болгариялик Хавиэр Диас билан баҳс олиб боради.
80 кг вазн тоифасидаги Одилжон Аслонов эса ярим финалда Кромвил Комми устидан ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистонлик боксчи финалда болгариялик Кристиан Николовга қарши рингга чиқади.
52 кг вазн тоифасида Турсуной Раҳимова украиналик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан чекланди. Ўзбекистонлик спортчи жанг давомида устунликка эришди, аммо ҳакам томонидан 2 марта огоҳлантирилгани учун ғалаба украиналик спортчига берилди.
Бундан ташқари, Мадиёр Саидраҳимов (92 кг.), Мужибилло Турсунов ( 63,5 кг.) ва Лазизбек Муллажонов (+92 кг) қозоғистонлик рақиблари устидан ғалаба қозонишди ва финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишинг:
Эркаклар:
51 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Тимур Кабдешов (Қозоғистон) 5:0;
57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Всеволод Шумков (Россия) 5:0;
80 кг: Одилжон Аслонов — Кромвил Комми (Италия) 4:1;
92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Абзал Куттибеков (Қозоғистон) 3:2;
63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Абзал Серик (Қозоғистон) 5:0;
+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Нурлан Сапарбай (Қозоғистон) 5:0.
Аёллар:
52 кг: Турсуной Раҳимова — Тетиана Коб (Украина) 1:4.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.