Мусобақа эркаклар ўртасида 13, аёллар ўртасида эса 12 та вазн тоифасида ташкил этилди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнирда 8 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи билан қатнашиб, 6 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Қувонарлиси, мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Россия терма жамоаси эса 5 та олтин билан иккинчи ўриндан жой олди (2 та эркаклар, 3 та аёллар). Кучли учликка эса Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин медаль билан якун ясади (2 та эркаклар, 2 та аёллар).
Мезбон Болгария эса бу борада 4-ўринда қолди.
Странжа кубоги — 2022. Медаллар жадвали (топ — 5)
1. Ўзбекистон — 6-0-1 (7)
2. Россия — 5-5-11 (21)
3. Қозоғистон — 4-4-9 (17)
4. Болгария — 3-4-5 (12)
5. Ҳиндистон — 2-0-1 (3).
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
— 51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
— 57 кг: Абдумалик Халаков
— 63,5 кг: Мужибилло Турсунов
— 80 кг: Одилжон Аслонов
— 92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов
Бронза:
— 52 кг: Турсуной Раҳимова
Ўзбекистон терма жамоаси 28 февралдан 1 мартга ўтар кечаси соат 02:00да юртимизга қайтиб келади. Боксчиларимизни кутиб олишни истаган ОАВ ходимлари ва мухлисларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига чорлаб қоламиз.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.