Унга кўра, жанг 24 декабрь куни Японияда ташкил этилади. Жанг аввалроқ эълон қилинган эди, аммо расмий тасдиқлов бўлмаган. Шу сабабли бир ҳафта олдин IBF (Халқаро бокс федерацияси) раҳбарияти томонларни жанг санаси ва жойини ошкора эълон қилишга чақирганди.
Маълумот учун, мазкур вазндаги ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг WBA камари учун даъвогар ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Иноуэ ўзининг сўнги жангини 2024 йил сентябрь ойида ўтказган. Боксчи мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилганди. Токиода бўлиб ўтган бокс оқшомида япониялик спортчи Ти Жей Доэнига қарши жанг қилиб, еттинчи раундда уни нокаутга учратган. Иноуэнинг зарбасидан сўнг Доэни жангни давом эттиролмаслиги маълум бўлганди.
Промоутер Боб Арум япониялик боксчи Наоя Иноуэнинг кейинги иккита жанги кимларга қарши бўлишини маълум қилди. Унинг режаларида ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев йўқ.
Муроджон Аҳмадалиевнинг адвокати Пет Инглиш япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ жангдан бош торца, қонуний чора кўрилишини маълум қилганди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.