ММА бўйича ЖЧда биринчилардан бўлдик

ММА бўйича ЖЧда биринчилардан бўлдик

Аралаш жанг санъати турлари бўйича жаҳон чемпионатининг катталар ўртасида ўтказилган беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Ҳамюртларимиз муросасиз баҳслар давомида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медал:
— 61.2 кг: Жамшид Тиллаев
— 65.8 кг: Зафар Рашидов
— 97 кг: Асрорбек Анваржонов

Кумуш медал:
— 52.2 кг: Қарши Усмонов

Бронза медал:
— 56.7 кг: Фирдавс Ҳайитматов
— 93 кг: Шамшод Шукуров
— 97 кг: Исломбек Қодиров
+97 кг: Ҳумойиддин Мухторов
— 46.7 кг: Наталя Кадирова
— 70.3 кг: Ўғилой Жуманова
— 74.8 кг: Гулсара Казакбаева
— 79.4 кг: Машҳура Йўлдошева

Бугун ёшлар ўртасида финал беллашувлари ўтказилади. Унда 8 нафар юртдошимиз чемпионлик учун жанг қилишади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.