Кеча жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувларида 9 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Муросасиз беллашувлар натижасида самбочиларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш медалларга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Шаҳзода Азатова 59 килограммда жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган бўлса, Сардор Олимжонов 64 килограммда, Озодбек Муротов 98 килограммда ва Мавлуда Абдуллаева 80 килограммда кумуш медалларни қўлга киритди.
Терма жамоамизнинг умумий совринлари сони 2 та олтин, 5 та кумуш медални ташкил этмоқда.
Бугун, 10 ноябрь куни мусобақанинг сўнгги кунида самбочилар 10 та вазнда кечадиган курашларда гиламга чиқади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.