Оқшом доирасида биринчи ўта енгил вазн тоифасида WBC чемпиони, The Ring журнали талқини бўйича P4P рейтингида Топ 10`таликка кирувчи Жесси Родригес ўз камарини мажбурий даъвогар ва шу билан бирга вақтинчалик чемпион Педро Геварага қарши жангда ҳимоя қилди.
Родригес икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Мексикалик 36 ёшли Геварага қарши жанг учинчи раундда тўхтатилди. Кетма-кет иккита нокдаундан сўнг рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ғалаба 24 ёшли Жессига ўз вазнидаги камарларни бирлаштириш имкониятини оширди.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.