Вазир Адҳам Икрамов бошчилигида ўтган учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов иштирок этишди.
Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими Адҳам Икрамов спорт тиббиётининг бугунги кундаги аҳамияти, терма жамоаларимизнинг сўнгги ютуқларида мазкур йўналишнинг ҳам катта ҳиссаси борлигини эътироф этди. Шу боис, бўлажак тиббиёт маркази олдинда турган ғалабалар учун ҳам салмоқли улуш қўшиши лозимлигини билдирди.
Учрашув давомида объектнинг замонавий техникалар билан жиҳозланиши, атлетларимиз учун кўрсатиладиган тиббий хизматларни янада яхшилаш, улар учун қулай шароитлар яратиш борасида сўз юритилди. Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган футбол бўйича миллий терма жамоалар маркази ҳудудидаги Спорт тиббиёти ва реабилитация бўлими лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилишда Тошкент 2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳам кўриб чиқилди. Унда Ойбек Касимов умумий жараён ҳақида маълумот бериб, мавжуд масалалар ҳал қилинаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.