Бугун мусобақанинг рапид йўналишида баҳслар бошланди. Биринчи кунда учта тур ўйинлари ўтказилди.
Абдусатторов дастлаб Даниил Дубов билан қора доналарда дуранг қайд этган бўлса, ҳамюртимиз Винсент Кеймер ва Рамешбабу Праггнанандҳани мағлуб этди. Ҳамюртимиз 2,5 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Рапид баҳслари 14 ва 15 ноябрь кунлари давом эттирилади. 9 та тур ўйинлари якуни бўйича ғолиб аниқланади.
Ғолиблар қуйидагича мукофотланади:
Рапид йўналишида:
1-ўрин — 10 минг АҚШ доллари;
2-ўрин — 6 минг АҚШ доллари;
3-ўрин — 3 минг АҚШ доллари.
Блиц йўналишида:
1-ўрин — 7,5 минг АҚШ доллари;
2-ўрин — 4 минг АҚШ доллари;
3-ўрин — 2,5 минг АҚШ доллари.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.