Ташриф давомида Булунғур, Жомбой, Оқдарё, Иштихон ва Каттақўрғон туманларидаги спорт мактабларининг ҳолати, уларда спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, вазир ўринбосари Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида олиб борилаётган спорт машғулотлари, спортчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
Хусусан, марказдаги имкониятларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, Тошкент 2025 ёшлар Осиё ҳамда ПараОсиё ўйинларига вилоят спортчиларини пухта тайёрлаш масалалари юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Манба: Minsportuz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.