Олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов (2742) ҳам бош соврин учун баҳс олиб борди.
У бугун, 15 ноябрь куни Магнус Карлсен (2825) га қарши дона сурди. Қизғин кечган баҳс дуранг билан якунланди.
Шундай қилиб, Tata Steel Chess India турнири рапид қисми якунига етди. Натижаларга кўра, Магнус Карлсен 2 очко фарқ билан 1-ўрин ҳамда 10 минг доллар пул мукофотига эга бўлди.
Нодирбек Абдусатторов эса 5 очко 4-ўринни эгаллади ва 2 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.
Эндиликда Абдусатторов турнирнинг блиц қисмида баҳс олиб боради.
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.