Тошкент шаҳридаги кураш турнирида ғолиб аниқланди

Тошкент шаҳридаги кураш турнирида ғолиб аниқланди

Тошкент шаҳрида жойлашган «Универсал» спорт саройида Спорт вазирлиги, Бош прокуратура, Ўзбекистон кураш федерацияси, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ва қатор вазирликлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар курашини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган “Кураш маликалари” Республика турнирининг финал босқичи ўтказилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ва вазирлик-идора масъуллари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 120 дан зиёд спортчи қизлар 8 та вазн тоифаси бўйича ғолиблик учун куч синашди.

Қизғин курашларга бой ўтган мусобақа натижасига кўра: жамоавий беллашувда Тошкент шаҳри жамоаси ғолиблик деб топилиб, турнир кубогини қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.