6 март, якшанбага ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) енгил вазн тоифасидаги жанг бўлиб ўтди. Россиялик спортчи биринчи раунддаёқ муваффақиятли жанг ўтказди ва рақибини муддатидан олдин таслим қилди.
Россиялик ММА жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси бўлган Умар Нурмагомедов учун бу ғалаба UFC’даги иккинчи жангидаги иккинчиси бўлди. 2021 йил январь ойида қозоғистонлик Сергей Морозовни мағлуб этганди.
Ҳаммаси бўлиб Нурмагомедов ММАда 14 та жанг ўтказган ва барча жангларда 25 ёшли россиялик ғалаба қозонди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.