Бокс. Усик ва Фьюри реванш жангидан 190 млн доллар ишлаб олади

Бокс. Усик ва Фьюри реванш жангидан 190 млн доллар ишлаб олади

Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги учун гонорарлар маълум бўлди.

Реванш жанги учун Усик умумий маблағнинг 60, Фьюри эса 40 фоизини олади. The Sportster нашри тарқатган хабарга кўра, гонорарнинг умумий миқдори 190 миллион долларни ташкил қилади. Усик 114 миллион, Тайсон эса 76 миллион долларни қўлга киритади.

Улар ўртасидаги жанг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур кардда ҳамюртимиз Исроил Мадримов украиналик Сергей Богачукка қарши рингга кўтарилади.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.