“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги стритбол мусобақаси ғолиблари аниқланди!

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги стритбол мусобақаси ғолиблари аниқланди!

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Стритбол” спорт мусобақасининг “C” лига финал босқичлари Сурхондарё вилоятининг “Сурхон спорт мажмуаси”да бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19-22-ноябрь кунлари ўтказилган финал босқичда 252 нафар ёш спортчи иштирок этди. Мусобақа маҳалла ёшлари ўртасида 16-21 ва 22-30 ёш тоифасида ўтказилди.

"Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган мусобақалар келгусида ҳам ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим платформа бўлиб хизмат қилишни давом эттиради.

Мусобақа натижаларига кўра 16-21 ёш тоифаси қиз болалар ўртасида:

1-ўрин Сурхондарё вилояти Денов тумани, Янги Ҳазорбоғ маҳалласи;

2-ўрин Навоий вилояти Қизилтепа тумани, Зарметан маҳалласи;

3-ўрин Жиззах вилояти Арнасой тумани, Гулбаҳор маҳалласи.

16-21 ёш тоифаси ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин Навоий вилояти Зарафшон шаҳар, Кончи маҳалласи;

2-ўрин Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани, Яккатерак маҳалласи;

3-ўрин Фарғона вилояти Фарғона шаҳар, Шодиёна маҳалласи;

22-30 ёш тоифасида қиз болалар ўртасида:

1-ўрин Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани, Ёшғайрат маҳалласи;

2-ўрин Навоий вилояти Учқудуқ тумани, Навоий маҳалласи;

3-ўрин Наманган вилояти Чортоқ тумани, Алишер Навоий маҳалласи.

22-30 ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Зомин маҳалласи;

2-ўрин Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Қовунлисой маҳалласи;

3-ўрин Навоий вилояти, Нурота тумани, Эшон Судур маҳалласи.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.