30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича RCC Boxing оқшоми ташкил этилади.
Турнир доирасида яна бир чарм қўлқоп устамиз — Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтариладиган бўлди. Унга ўша куни россиялик Гор Оганесян рақиблик қилади. Жанг 6 раунд этиб белгиланган.
Бу Жафаров учун проф фаолиятидаги илк жанги бўлади. Оганесян ҳисобида эса 1 та ғалаба, 1 мағлубият ва 1 та дуранг бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.