Дзюдо. Мамлакат чемпионатида қайси вилоят пешқадам бўлди?

Дзюдо. Мамлакат чемпионатида қайси вилоят пешқадам бўлди?

Кеча «Жиззах Киберспорт арена»сида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Тўрт кунлик беллашувлар якунига кўра, Қашқадарё вилояти терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Улар 3 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритишди. Гулҳаё Жўраева, Маржона Кўчимова ва Исломбек Равшанқулов ўз вазн тоифаларида Ўзбекистон чемпиони бўлишди.

Анваржон Иброҳимов ва Шаҳрам Аҳадовнинг олтинлари ҳам қўлга киритилган 6 та кумуш медаль Бухоро вилояти терма жамоасига иккинчи ўринни тақдим этди. Кучли учикка Хоразм вилояти дзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медали билан якун ясашди.

Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилояти терма жамоалари сафида ҳам 2 нафардан Ўзбекистон чемпиони бўлди. Сурхондарё терма жамоасига ягона олтин медални тажрибали Ҳикматуллоҳ Тўраев келтирди. Андижон вилоятидан ташқари қолган барча ҳудуд жамоалари камида битта медаль қўлга киритишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.