Лас-Вегасда (АҚШ) аралаш яккакурашлар бўйича UFC 272 турнирининг асосий жанги якунланди, унда америкалик Колби Ковингтон ва Хорхе Масвидаль жанг қилишди. Бутун жанг Ковингтоннинг устунлиги остида ўтди. Натижада, ҳакамларнинг бир овоздан ғалабани Колбига беришди — 49-46, 50-44, 50-45.
Ковинтон учун бу ғалаба ММАдаги 17-ғалаба бўлди, шунингдек, унинг ҳисобида 3 та мағлубият ҳам бор. Масвидал учун бу 16-мағлубият бўлди. Бугунги ғалаба туфайли Колби промоушеннинг амалдаги чемпиони, америкалик жангчи Камару Усмон билан чемпионлик жангини ўтказиши мумкин бўлади.