Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазнда чемпионлик камарига собиқ даъвогар Магомед Курбанов тажрибали ватандоши Асланбек Козаевга қарши рингга кўтарилди. Курбанов бундан аввалги жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримовга имкониятни бой берганди.
Магомед биринчи раунднинг ўзида рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Жанг олтинчи раундда рефери томонидан тўхтатилди. Курбановнинг кетма-кет йўллаган зарбалари жавобсиз қолди ва натижада у техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Бу билан россиялик боксчи Исроил Маримовдан қабул қилиб олган мағлубиятини ғалаба билан ёпди.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.