Конгресс давомида ташкилотнинг янги Олимпия цикли учун ўз олдига қўйган режалари кўриб чиқилди. Кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортгани Лос-Анжелес 2028 ёзги Олимпия ўйинлари учун эълон қилинган вазн тоифалари бўлди. Унга кўра, АҚШда ўтадиган Олимпиадада эркаклар ва аёллар ўртасида 8 тадан, жами 16 та вазн тоифаси амал қилиши эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларида оғир атлетикачилар 5 тадан, жами 10 вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борган эдилар.
Бўлажак дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси қатнашади. Ҳамюртларимиз ўз иштирокларини 10 декабрь кунидан бошлашади.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.