Чемпионатнинг иккинчи кунида 18 та вазн тоифаси бўйича 20 дан ортиқ давлатдан келган 150 дан ортиқ 2007-2008 йилда туғилган ёшлар иштирок этди.
Иккинчи кун якуни бўйича, Ўзбекистон ёшлар терма жамоси жами 32 та медал (14 та олтин, 13 та кумуш ва 5 та бронза ) қўлга киритди.
Шунингдек, фахрийлар ўртасида ўтган баҳсларда юртимиз вакиллари 10 та (4 та олтин, 5 та кумуш, 1 та бронза) медалга эгалик қилди.
Жами икки кун натижаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси курашчилари 72 та (30 та олтин, 30 та кумуш ва 12 та бронза) медалга эгалик қилиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни, Мўғулистон 2-ўрин ва Туркманистон 3 ўринни эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.