Бокс, ОЧ. Жасурбек Йўлдошев финалга йўл олди

Бокс, ОЧ. Жасурбек Йўлдошев финалга йўл олди

Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақада — 86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев ярим финалда тожикистонлик Аҳмаджон Саидовга қарши рингга кўтарилди.

Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жасурбек жанг давомида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

Энди Жасурбек финалда Қозоғистон ёки Украина вакилига қарши баҳс олиб боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.