Юртдошимиз Европа очиқ чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Юртдошимиз Европа очиқ чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Дзюдочиларимиз Чехияда ўтаётган Европа очиқ чемпионатида дастлабки медални қўлга киритишди. Бугун бўлиб ўтган баҳсларда Раҳимжон Субҳонов бронза медалини қўлга киритди.

— 66 кг кг вазн тоифасида курашган полвонимиз чорак финалда Рио — 2016 иштирокчиси, италиялик Элиос Манзига мағлуб бўлди. Шундан сўнг дастлаб ўтиш босқичида, кейин бронза медали учун кечган курашда ғалаба қозониб, шоҳсупага кўтарилишга эришди.

Афсуски, бугунги баҳсларда татамига чиққан қолган вакилларимиз медаллар учун курашиш босқичига етиб кела олмаган бўлсалар-да, ўз ҳисобларига қимматли рейтинг очколарини қўшиб қўйишди.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.