Шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси пойтахт вилоятининг тоғли Дукент базасида жам бўлган.
Ушбу ўқув-машғулот йиғини якунига етиб бораётган 2024-йилги мавсум ҳисобидан ўрин олган сўнгги асосий йиғин ҳисобланади. Федерациямиз матбуот хизмати йиғиннинг навбатдаги куни, яъни кросс машғулотларини суратга олди.
Мураббийлар штабида Париж 2024 Олимпиадасидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаб, мураббийликни бошлаган тажрибали дзюдочиларимиз Шарофиддин Болтабоев ва Гулноза Матниязовани кўриш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.