Биз учун аҳамиятлиси, Universum Box Promotion промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳам рингга кўтарилди.
Оғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамизга Босния ва Герцеговиния вакили Жамал Босняк рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори (60-53, 60-53, 60-53) билан Абдуллаев ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Абдуллаев проф рингда 3 та ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Иккита жангида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Босняк эса профессионал боксда 7 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.