Дзюдо. Бир гуруҳ рефериларимиз Истанбулдаги IJF семинарида иштирок этяпти

Дзюдо. Бир гуруҳ рефериларимиз Истанбулдаги IJF семинарида иштирок этяпти

Кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳакамлар учун халқаро техник семинар ўз ишини бошлади.

Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилаётган икки кунлик семинарда қоидаларга киритилган ўзгаришлар рефериларга етказилмоқда. 2025-йилги мавсумдан эътиборан бу янги қоидалар асосида мусобақалар ўтказилади.

Бу муҳим семинарда бир гуруҳ ҳакам ва мураббийларимиз ҳам иштирок этишяпти. Улар орасида халқаро Олимпия тоифасидаги рефериларимиз Рамзиддин Саидов, Вячеслав Перетейко, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Ҳакамлар ҳайъати раиси Баҳодир Узакберганов, мураббийлар Тоҳир Файзиев, Искандар Расулов, Азиз Тошматов, Раҳим Субҳоновлар бор.

Истанбулдаги халқаро семинар бугун ҳам ўз ишини давом эттиради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.