Йиғилишда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд келаси йил Ислом бирдамлиги ўйинларига мезбонлик қилиши расман тасдиқланди. Бўлажак мусобақа 7-21 ноябрь кунларига белгиланган. Унинг дастуридан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган. Дастурга кўра, бугун халқаро ташкилотнинг Ижроқўм йиғилиши ва Бош Ассамблеяси ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги Ислом бирдамлиги ўйинлари 2022 йил Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон делегацияси 56 та давлат орасида 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.