Унга кўра, ўзбек кураши 2025 йил Саудия Арабистонида ўтказиладиган Ислом бирдамлиги ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақида Халқаро кураш ассоциацияси маълум қилди. Тадбир доирасида Халқаро кураш ассоциацияси ва Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси раҳбарияти учрашиб, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичлари ҳақида қатор масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд 2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари келаси йилнинг 7-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.