Бугун ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлайдилар

Бугун ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлайдилар

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Қитъамизнинг 20 давлатидан 200 нафарга яқин атлетлар қатнашаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бугун икки нафар оғир атлетикачимиз ҳамюртларимизнинг қитъа чемпионатидаги иштирокини бошлаб беради.

Бугун қизлар ўртасидаги — 59 кг вазн тоифаси А гуруҳи баҳсларида Нигора Абдуллаева ва Маржона Абдумуталовага мухлислик қиламиз. Улар иштирокидаги беллашувлар соат 16:30 да бошланади.

Қолган атлетларимизнинг чиқишлари:

22 декабрь

Аёллар — 64 кг. «Б» гуруҳи. Зулфия Рамазонова – 12:30

Аёллар — 64 кг. «А» гуруҳи. Зиёда Худойқулова – 16:30

Эркаклар — 67 кг «А» гуруҳи. Диёрбек Рузметов – 19:00

Аёллар — 71 кг «А» гуруҳи. Машҳура Рустамова – 21:30

23 декабрь

Эркаклар — 73 кг. «В» гуруҳи. Беҳрузбек Ганжабоев – 10:00

Эркаклар — 73 кг. «А» гуруҳи. Абдулазиз Алимжанов – 12:00, Бобурмирзо Ёкубов – 12:00

Эркаклар — 81 кг. «А» гуруҳи. Жамшидбек Рўзимбоев – 14:30, Ҳасанбой Бардиев – 14:30

Аёллар — 76 кг. «А» гуруҳи. Гулшодахон Дадамирзаева – 17:30

Аёллар — 81 кг. «А» гуруҳи. Нигора Сувонова – 19:30

Эркаклар — 89 кг. «А» гуруҳи. Нодирбек Жўраев – 21:30, Бекзод Ғофуржонов – 21:30

24 декабрь

Эркаклар — 96 кг. «А» гуруҳи. Руслан Рахматжонов – 14:00

Эркаклар — 109 кг. «А» гуруҳи. Қудратбек Салимжонов – 21:30

25 декабрь

Эркаклар +102 кг. «А» гуруҳи. Омадилло Олимов – 17:30.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.