Усик ва Фьюри вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

Усик ва Фьюри вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

Бугун Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида супероғир вазн тоифасининг учта йўналиши чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюрига қарши жанг қилади.

Кеча боксчилар мазкур жанг олдидан тарозига чиқишди. Унга кўра, Александр Усик 102,5 кг тош босди. Унинг рақиби Тайсон Фьюри эса 127,4 кг вазн кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг бугун тунда бўлиб ўтади. Баҳс тахминан 03:30 дан сўнг (22 декабрга ўтар кечаси) бошланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.