– Тошкент ажойиб шаҳар. Мен ҳеч қачон бу ерда бўлмаганман ва у менинг ватаним Канададан жуда узоқда. Бу шаҳар менга «Барис» ўйнаётган Остона шаҳрини эслатади. Аренадаги муҳит ажойиб эди, мухлислар фаол бўлишди, рок мусиқа янгради ва умуман олганда, бу менга ёқди”, деди Хемилтон.
— Лига жамоалари бошқа мамлакатларда ўйнайдиган КХЛ лойиҳаси сизга қандай ёқади?
— Бу янги шаҳарларга ташриф буюриш учун ажойиб имконият. Мен ҳар доим маҳаллий таомларни татиб кўришдан хурсандман.
— Нимани синаб кўрдингиз?
— Менга палов жуда ёқди. Меҳмонхонада икки-уч тарелка едим, жуда мазали эди.
Манба: sports24.kz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.