Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигида яна бешта медалга сазовор бўлишди

Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигида яна бешта медалга сазовор бўлишди

Қатарда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етмоқда. Сўнгги кунларда оғир вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилмоқда. Ортда қолган кун ҳамюртларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалга сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Олтин медаль:
— 96 кг: Руслан Раҳматжонов (ўсмирлар, даст кўтариш)

Кумуш медаль:
— 96 кг: Руслан Раҳматжонов (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
— 96 кг: Руслан Раҳматжонов (ўсмирлар, икки кураш)
— 109 кг: Қудратбек Салимжонов (ёшлар, даст кўтариш)

Бронза медаль:
— 109 кг: Қудратбек Салимжонов (ёшлар, икки кураш)

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.