Америкалик боксчининг мураббийи Малик Скотт бу саволга жавоб берди.
«Деонтей фаолиятини якунламоқчи эмас. Бундан хабарим бор. Қалбига бир нечта жангларни тугиб қўйган. 2025 йил у учун унутилмас бўлиши керак. Уайлдернинг олдида бир нечта вариантлар бор. Чжан Чжилэйга ютқазганидан кейинги Деонтейни ҳолатини кўрмагансиз. Балки кўрмаганингиз ҳам маъқулдир. У юлдуз ва шундайлигича қолади», — деди Скотт The Stomping Ground YouTube-каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер сўнгги жангини шу йилнинг июнь ойида хитойлик Чжан Чжилэйга қарши ўтказиб, бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб бўлган эди.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.