Мусобақада Ўзбекистондан 6 нафар шахматчи иштирок этаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Дастлабки 5 та ўйиндан кейин Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 4 тадан очко жамғариб, етакчилар сафида боришмоқда. Абдусатторов 4 ғалаба ва бир мағлубият қайд этган бўлса, Жавоҳир 3 ғалаба ва 2 дурангга эришди.
Шамсиддин Воҳидов эса биринчи кунда 3 очко жамғарган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов мос равишда 2,5 ҳамда 2,0 очкони қўлга киритишди.
Аёллар мусобақасида иштирок этаётган Афруза Ҳамдамова ажойиб натижа қайд этмоқда. Ҳамюртимиз 4 та ўйиннинг иккитасиа ғалаба қозониб, иккитасида дуранг ўйнади. Афруза барча ўйинларда рейтингда ўзидан анча юқорида бўлган шахматчиларга қарши дона сурмоқда.
Мусобақада фаворити ҳисобланган Магнус Карлсен, кутилмаганда, беш ўйиндан сўнг бор-йўғи 2,5 очко тўплади.
Бугун тунда рапид бўйича яна 4 та тур баҳслари бўлиб ўтади. Рапид жами 13 та тур ўйинлари ўтказилади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.